ЕОИИми ёки ЖСТ - сўров натижаси

Oбуна бўлиш
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган - Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва ЖСТга эҳтимолий аъзо бўлиши таъсирини баҳолаш мавзусидаги сўров натижалари.

Яқинда президент администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази фуқаролар ўртасида “Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва ЖСТга эҳтимолий аъзо бўлиши таъсирини баҳолаш” бўйича аноним сўров ўтказган эди.

Унда Ўзбекистон аҳолисининг 74% ЕОИИга қўшилиш тарафдори, ҳамда 78 % аҳоли Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаган.

Тадқиқотчилар, олимлар, давлат хизматчилари, хусусий сектор вакиллари, ўқитувчи ва талабалар қатнашган сўровнома иштирокчиларига тақдим этилган сўровнома 10 саволдан иборат бўлиб, у хориж тажрибаси бўйича ишлаб чиқилди. Сўровномада барча ҳудудлардан 1300 дан ортиқ иштирокчи фаол ва аниқ жавоблари билан қатнашди.

Тадқиқот Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари респондентлари ЕОИИга қўшилишни энг кўп (90 фоиздан ортиқ) қўллаб-қувватлашини кўрсатди.

Интеграцион бирлашмага қўшилишга қарши бўлганларнинг улуши Андижон вилоятида 32 фоиз, Тошкент шаҳрида 26 фоиз, Фарғона вилоятида эса 21 фоизни ташкил этди.

Сўров натижалари билан батафсил инфографикамизда танишинг. 

Янгиликлар лентаси
0