"Сардоба" иши бўйича икки киши қамоққа олинди - Бош прокуратура

© Sputnik / Рамиз БахтияровВъезд в поселок Сардоба, пострадавший от наводнения
Въезд в поселок Сардоба, пострадавший от наводнения - Sputnik Ўзбекистон
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслиги қўшимча қилинган

ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. Сардобадаги сув тошқини воқеаси бўйича икки киши қамоққа олинди, дея баёнот берди бош прокуратура ахборот хизмати.

Почти 60 человек пострадали от прорыва дамбы на водохранилище в Сырдарье - Sputnik Ўзбекистон
"Сардоба" иши бўйича тергов қандай бормоқда: Бош прокуратуранинг илк баёноти

"Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда жиноят иши бўйича 2 нафар шахс гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, уларга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди", - дейилади хабарда.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслиги қўшимча қилинган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги маҳаллалар ва далаларни сув босган эди. Натижада Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 2 минг 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган эди. Шунингдек, 1 минг 781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган. Ҳозирда тошқин оқибатларини бартараф этишга қаратилган ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, президент Мирзиёев томонидан Сардобада қуриладиган янги уйлар пойдеворига тамал тоши қўйилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader