Тошкентнинг энг йирик бозорларидан бирида коронавирус аниқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровБазар в Ташкенте
Базар в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Савдо мажмуасида эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказиш ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида савдо ишлари тўхтатилган.

ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. "Ўрикзор" савдо мажмуасида коронавирус инфекцияси аниқланди, бозор вақтинчалик ёпилди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 

Узбекистан возвращает чартерными рейсами застрявших за рубежом граждан из-за коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистондан келган икки нафар фуқарода коронавирус аниқланди - ССВ

"Кеча “Ўрикзор“ савдо мажмуаси МЧЖда жами 789 нафар фуқародан суртмалар олинган. Таҳлил натижаларига кўра, мазкур савдо мажмуасидаги озиқ-овқат дўконида сотувчи бўлиб ишловчи фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланди", - дейилади хабарда.

Айни пайтда ушбу бемор билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда қатъий карантин кузатувига олинди.

Шунга кўра, "Ўрикзор" савдо мажмуасида эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказиш ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш, санитар тозалаш ва зарарсизлантириш ишларини ўтказиш мақсадида савдо мажмуаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 3089 нафарга етди. 2492 нафар фуқаролар (81% бемор) бутунлай соғайган, 573 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader