Пандемия шароитида мигрантлар орасида жиноятчилик кўпаймади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМосква во время режима самоизоляции жителей
Москва во время режима самоизоляции жителей - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва ИИБ статистик маълумотларига кўра, пандемия вақтида хорижий фуқаролар иштирокида содир этилган жиноятлар сони кўпаймади, аксинча камаймоқда.

ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Москвада пандемия пайтида мигрантлар орасида жиноий вазият ёмонлашгани йўқ, деди РИА Новости-га берган интервьюсида пойтахт ҳокимининг иқтисодий сиёсат ва мулк-ер муносабатлари бўйича ўринбосари Владимир Ефимов.

"Биз ШИИБ берган статистикани диққат билан кузатмоқдамиз ва чет эл фуқаролари иштирокидаги жиноятлар сони камайганини кўряпмиз", - деди у.

Ефимовнинг сўзларига кўра, ҳукумат шунингдек, РФ қурилиш компаниялари билан барча ишчиларни пандемияда пайтида зарур шарт-шароитлар билан таъминлашга келишиб олди.

"Биз ушбу келишувнинг амалга оширилишини диққат билан кузатмоқдамиз. Агар уй-жой коммунал ҳужалигини олсак, у мартда ҳам, апрел ойида ҳам ишлади ва ҳозир ҳам ҳеч қандай чекловларсиз ишлашда давом этмоқда", - деди ҳоким ўринбосари.

Мигранты - Sputnik Ўзбекистон
Россияда мигрантлар орасида жиноятлар сони камайди

Шунингдек, у бугунги кунда Москвада мигрантлар учун амалда 430 мингга яқин патент мавжудлигини таъкидлади.

Аввалроқ, уларнинг муддати автоматик равишда 3 ойга узайтирилган эди, аммо ҳозирда Россия пойтахтида янги патентлар ҳеч кимга берилмаяпти, илгари берилган патентлар учун тўловлар эса вақтинча тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Александр Гребенкин ҳам бутун Россия бўйича пандемияда мигрантлар орасида жиноятчилик ўсиши кузатилмаганини таъкидлаган эди.

Бироқ, у мигрантларга жиноий ҳаракатларга аралашиб қолишига ва чеклов чоралари тугагандан сўнг ташриф буюрувчиларга Россия ҳудудида ноқонуний ҳолатда қолиб кетишига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0