Давлат ғазнаси нима билан тўлдирилмоқда?

Oбуна бўлиш
Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон давлат бюджети умумий тушумлар, солиқлар ва божлар асосида тўлдирилмоқда.

Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳисоботига кўра 2020 йилнинг январ-март ойида давлат бюджети 

Умумий тушум, 28,5 трлн. сўм, Солиқлар, 23,8 трлн. сўм, Божхона тўловлари, 3.5 трлн. сўм ва бошқа солиқлар эвазига тўлдирилган. 

Шунингдек, Ўзбекистонда расмий тўланадиган ойлик маошлар миқдори 2019 йилнинг феврал ойига нисбатан 37%га ошган. 2019 йилнинг феврал ойида Республика меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 5857 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, 2020 йил февралида ушбу кўрсатгич 8041 млрд. сўмни ташкил қилган.

Хусусан, 2-4 млн. сўм маош олувчилар миқдори 18% дан 21% гача ошган, 4 -5,5 млн. сўм маош олувчилар миқдори 3,5 %дан 4,7 %гача ошган. 1 млн. сўмгача маош олувчилар миқдори эса 47% дан 41% гача камайган. 

Давлат бюджети ва маошлар ошиши ҳақида инфографикамизда батафсил томоша қилинг. 

Янгиликлар лентаси
0