Коронавирусдан қўрқинчлироқ: Хитой ўта хавфли янги турдаги вирусларни аниқлади

© AFP 2023 / Noel CelisДевушки в масках напротив граффити в Ухане
Девушки в масках напротив граффити в Ухане  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусларни ўрганиш билан шуғулланувчи хитойлик вирусолог Ши Чжэнли келажакда номаълум инфекциялар тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Инсоният томонидан аниқланган вируслар "айсберг учидир", деди CGTN телеканалига берган интервьюсида Ухань вирусология институти раҳбари ўринбосари Ши Чженли.

Тестирование на антитела к коронавирусу - Sputnik Ўзбекистон
Хориждан келган 46 кишида коронавирус аниқланди

Олим аёл давлатларни вирусга қарши курашда халқаро ҳамкорликка даъват қилди.

Олимнинг фикрича, бу сингари тадқиқотлар шаффофликни талаб этади, бугунги кунда илм-фаннинг сиёсийлаштирилгани эса ғоят ачинарли ҳолдир.

"Агар келгуси инфекция касалликларидан инсонлар азият чекмасин, десак у ҳолда ёввойи жониворлар томонидан ташиладиган номаълум вируслар тўғрисида олдиндан билимга эга бўлишимиз керак. Фақат шу йўл билан уларнинг тарқалишининг олдини олиш мумкин", - деди мутахассис.

Ши Чжэнли кўршапалаклар устида ўтказадиган илмий тадқиқотлари билан машҳур. У ўз иш фаолияти давомида бу жониворлар организмида 1,5 мингга яқин турдаги коронавирусларни аниқлаган.

Микросхема - Sputnik Ўзбекистон
Инсониятни қутқариш ёки йўқ қилиш керакми? Оммавий чипизация остонасида

Унинг айтишича, бу инфекцияларнинг бир қисми келажакда янги пандемияларга сабаб бўлиши мумкин.

"Агар уларни ўрганмасак, яна битта пандемия юз бериши эҳтимоли бор", - дея тахмин қилган Ши Чжэнли.

Коронавирус пандемияси

Коронавирус инфекцияси Хитойда илк марта 2019 йилнинг охирида қайд этилган. Инфекциянинг катта тезликда тарқалиши туфайли БССТ март ойи ўртасида пандемия эълон қилди.

Ушбу касалликни илгари номаълум бўлган SARS-CoV-2 штамми келтириб чиқармоқда.

25 май ҳолатига кўра эълон қилинган статистикага оид ер юзида 5,54 миллион киши коронавирус инфекциясини юқтирган. Касаллик қурбонлари сони 347, 3 мингга етган.

Янгиликлар лентаси
0