Иқтисод

Иқтисодчи нима сабабдан нефт ва газ нархлари кўтарилганини тушунтирди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишСотрудник валютной биржи
Сотрудник валютной биржи - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон бозорида нефт ва газ нархларининг кўтарилиши рентабеллик чегараларига яқинлашуви билан боғлиқ - иқтисодчи.

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Иқтисодчи-эксперт Фуад Ибрагимов нефт ва газ нархларининг кўтарилиши сабабларини тушунтириб берди, Sputnik Озарбайжон хабарига асосан. 

Иқтисодчи фикрича, газ ва нефт нархларининг кўтарилишига бутун дунё бўйлаб карантин тадбирларининг юмшатилиши сабаб бўлган. 

"Йил бошида биз нефт ва газ нархларининг пасайиши жараёнини кузатдик, аммо маълум бир вақга келиб газ нархи пасайиши тўхтади, нефт нархи пасайиши эса давом этди", - дейди Ибрагимов.

Бундан ташқари, газ нархининг пасайиши кўплаб ишлаб чиқарувчилар учун "рентабеллик чегаралари"га яқинлашуви билан боғлиқ бўлди, АҚШда эса бурғулаш фаолиятининг пасайиши жараёни рўй берди.

Нью-Йорк NYMEX товар-хомашё биржасидаги 1 июнга етказиб бериш шарти бўлган табиий газ фючерсларининг нархи 1 миллион BTU (British thermal unit – Британия иссиклик бирлиги. – таҳр.) учун нарх 4,58 фоизга ўсиб, 1,711 долларни ташкил этди.

Фуад Ибрагимов: процесс падения цен нефти и газа шел параллельно
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала