Трамп ижтимоий тармоқларни Twitterнинг аҳмоқлиги учун товон тўлашга мажбур қилади

© REUTERS / Leah MillisПрезидент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка президенти ўзида сиёсий цензурани жорий қилганлиги учун ижтимоий тармоқларни тартибга солиш тўғрисида фармонга имзо чекди.

Трампнинг сабр-тоқатини йўқотган энг сўнгги томчи Twitter Оқ уй эгасининг иккита хабарига фойдаланувчиларга далилларни текширишга чақирувчи белги қўйгани, яъни уни ёлғончиликда айблагани бўлди.

Президент США Дональд Трамп делает жест, отвечая на вопрос во время ежедневного брифинга целевой группы по коронавирусу в Белом доме в Вашингтоне, США, 21 апреля 2020 года - Sputnik Ўзбекистон
Трамп ижтимоий тармоқларга қарши қаратилган қарорни имзоламоқчи

Трамп ва унинг тарафдорларини бир неча штатлар расмийлари томонидан ноябр ойида бўлажак навбатдаги президент сайловлари доирасида почта орқали оммавий овоз беришни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ҳаракатлари ташвишга солмоқда. Ташвишга губернатор-демократларнинг алоҳида фаоллиги сабаб бўлмоқда. Масалан, Калифорния штати раҳбари Гэвин Ньюсом барча сайловчиларга бюллетенлар юборилишига кўрсатма берди. Республикачиларнинг фикрига кўра, бу уларнинг рақобатчиларини коронавирус эпидемиясига қарши туриш баҳонасида овоз бериш натижаларини ўзгартириш ниятини яширади.

Президентнинг твитлари айнан шунга бағишланган бўлиб, унда почта орқали овоз бериш сохталаштиришга олиб келишини айтилган, чунки "почта қутилари очилиб, қалбакилаштирилади ва ҳатто ноқонуний равишда чоп этилиб, имзоланади".

Президент США Дональд Трамп на встрече с лидерами ЕС в Брюсселе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Дунё "очиқ осмон" ва Трамп ортидан кузатув ҳақида гапирмоқда. Ўзи нима гап?

Twitter эса махсус саҳифани яратди, унга Трамп хабарлари остидаги эслатма орқали ўтса бўлади. Унда оммавий ахборот воситалари ва бошқа фойдаланувчиларнинг республикачиларнинг ташвишлари асоссиз ва даъволари ёлғон эканлигини таъкидланган твитлари жойлаштирилган. Хусусан, почта орқали овоз беришда минимал қонунбузарликларни аниқлаган тадқиқотлар натижалари келтирилган.

Бу ерда ҳақиқат ким томонда эканлигини жуда узоқ вақт муҳокама қилиш мумкин.

Бир томондан, Америка сайлов тизими ўзига хос хусусиятлар ва архаизмларга тўла, улар циник скептикларнинг фикрига кўра, сайловларни манипуляция ва қалбакилаштиришдан жуда ҳимоясиз қилади. АҚШдаги сайлов жараёни аввалиданоқ барча партияларнинг ҳалоллиги ва соф виждонлилигини назарда тутади. Айнан шунинг учун Россия учун шунчаки ҳайратланарли ҳолатлар мавжуд, масалан, шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз овоз бериш имконияти.

Бошқа томондан, Америка сайловларида, айниқса кенг кўламли сайловларда, қонунбузарликлар ва сохталаштиришлар камдан-кам ҳолларда қайд этилади. АҚШда сайлов жараёнининг ҳалоллиги давлат-сиёсий тизимнинг узоқ муддатли барқарорлиги ва мустаҳкам миллий консенсусга асосланади, деб тахмин қилиш мумкин.

Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқда кулгули челленж тарқатганларга маъмурий чора кўрилмоқда

Ва учинчидан, республикачиларнинг рақибларининг эҳтимолий товламачиликлари ҳусусида кучайган паранояси ва кескин сиёсий қарама-қаршилик,  халқнинг тарқоқлигини чуқурлашгани ва либералларнинг янги қаттиқ мағлубиятига дучор бўлиши шароитида джентельменлик келишувларига амал қилинишига шубҳа туғилишини тушунса бўлади.

Умуман олганда, ҳатто бундай максимал умумлаштиришда ҳам кўриниб турибди-ки, бу мавзу мунозарали ҳусусиятга эга ва бирон бир томоннинг яққол ҳақлиги тўғрисида гапиришнинг иложи йўқ: икала томоннинг ҳам ўз ваъжлари бор. Шундай қилиб, президентнинг ҳабарларига "Трамп ёлғон гапиряпти!" позицияси билан суқулиб олган Twitter, консерваторларнинг, уларнинг рақиблари Америка сиёсий ўйинининг асосий қоидаларига риоя қилишдан бош тортиши тўғрисида қўрқувини фақатгина кучайтирди.

Рўй берган ҳодиса табиий равишда Twitter-ни сўз эркинлигини бўғишда ва президент сайловларига аралашишда айблаган АҚШ раҳбарининг ғазабини қўзғатди. Энди эса у ижтимоий тармоқларни давлат томонидан тартибга солишни қатъийлаштириш бўйича таҳдидларини амалга оширишга тайёр.

Социальные сети - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқни ёқтиришлари маълум бўлди

Дарвоқе, Twitter-нинг ён босиш нияти йўқ. У Трампнинг твитлари "сайловчиларни овоз бериш ва сайлов жараёнида иштирок этиш учун нима қилиш кераклиги тўғрисида чалкаштириб юбориши мумкин" деб таъкидлаб, ўзининг ҳақлигини тасдиқлади.

Шу билан бирга, компания рақобатдош ҳамкасбларининг қўллаб-қувватлашини олмаганлиги муҳимдир. Facebook асосчиси Марк Цукерберг унинг ҳаракатларини қоралади ва ижтимоий тармоқлар интернет орқали одамларнинг шарҳларига ҳакам бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.

Буни цензуранинг катта механизмини яратган, шу жумладан "фактларни текшириш бўйича мустақил экспертлар" га таяниб, ёлғон маълумотни ўз ичига олган постларни алоҳида белгилайдиган медиа-платформанинг раҳбаридан эшитиш жуда ҳайратланарли. Аммо бу Twitter-нинг Трамп билан муросасиз курашида жуда ҳаддидан ошириб юборганини тасдиқлайди ва бу Трамп учун ижтимоий тармоқларга нисбатан ҳаракат қилишга жиддий сабабдир. Цукербергнинг баёноти, ўз компаниясини президентнинг ғазабидан халос қилиш ва рақибига фақатгина ўзи ҳаракатлари учун жавоб бериш имкониятини тақди этиш истагига жуда ўхшайди.

Аслида, Twitter-нинг ғазабини тушунса бўлади.

Ҳатто Fox News каби консерватив оммавий ахборот воситаларининг таъсир имкониятлари тенглаша олмайдиган либерал медиа-манбаларнинг бирлашган гуруҳи бир неча йилдан бери улар ёқтирмайдиган президентга қарши чиқмоқда. Бироқ, Трамп ижтимоий платформалар орқали сайловчилар билан тўғридан-тўғри алоқада бўлиб, аввало айнан шу Twitter-ни ишлатади.

Аммо ижтимоий тармоқ билан курашиш учун бундай қўпол ва очиқчасига аҳмоқона "бизда имконият бор ва буни истаймиз, шунинг учун бизга мумкин" нуқтаи назаридан усул танланганлиги, 73 ёшли оқсоқол нима учун уларнинг-да майдонидаги прогрессив жамоатчилик устидан муваффақият билан ғалаба қозонаётганини тушунтиради.

Янгиликлар лентаси
0