Дунёда

АҚШ БССТ билан муносабатларни узмоқда, Россия ва ЕИ бунга қарши чиқди

© Wikipedia / Thorkild Tylleskar Штаб-квартира ВОЗ в Женеве.
Штаб-квартира ВОЗ в Женеве. - Sputnik Ўзбекистон
Америка ҳукуматининг ишонч билан айтишича, БССТ 2019 йилнинг охирида 2соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат юзага келганлигидан" хабардор бўлган, аммо Тайвандан олинган маълумотни ўз вақтида оммага эълон қилмаган.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ўз мамлакати Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан муносабатларни узаётгани ҳақида эълон қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Летучия мыш  - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Хитой коронавирус Ухан бозоридан тарқалган, деган версияни рад этмоқда

Трамп ўз қарорини БССТ Вашингтон томонидан талаб қилинган ислоҳотларни ўтказишдан воз кечгани билан изоҳлаган. Энди Қўшма Штатлар ташкилот учун мўлжалланган маблағларни бутун дунё бўйича соғлиқни сақлаш соҳасида зарур бўлган шошилинч эҳтиёжларга йўллайди.

Илгарироқ Трамп БССТ директори Тедрос Адханом Гебрейесусга мактуб йўллаган ва унда агар ташкилот бир ой давомида ислоҳотларни ўтказмаса, молиялаштиришни тўхтатиши ва аъзоликни қайта кўриб чиқишини айтиб, таҳдид қилган эди.

Унинг сўзларига кўра, Америка президенти маъмурияти БССТнинг коронавирус пандемиясига нисбатан номувофиқ муносабатини аниқлаган.

Хатда ёзилишича, ташкилот гўёки ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Уханда инфекция тарқалишига оид хабарларни инкор этган ва мустақил ўрганишларни ўтказмаган. Америка ҳукуматининг ишонч билан айтишича, БССТ 2019 йилнинг охирида "соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат юзага келганидан" хабардор бўлган, аммо Тайвандан олинган маълумотни ўз вақтида оммага эълон қилмаган.

Флаги стран участниц СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
МДҲ ҳукумат раҳбарлари коронавирусга қарши кураш масалаларини муҳокама қилади

Трамп сўзларига кўра, ташкилот Хитойга халқаро экспертлар юборилишида қаттиқ турмаган ва Пекиннинг мамлакат ичида ҳаракатни таъқиқлаш қарорини маъқуллаган, аммо шу билан бир вақтнинг ўзида АҚШ чегарасини ёпиш ёки ХХРдан келаётганлар учун таъқиқ қўйиш сингари чораларга қарши бўлган.

БССТ бош директори Америка ҳукумати томонидан илгари сурилган ультиматумга изоҳ беришдан бош тортган.

Россияда АҚШ позицияси кескин танқидга олинди. РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Москва халқаро ташкилот номи бу тарзда булғанаётганидан ташвишдалигини баён этди. Лавров "ҳар қандай ташкилот ўз фаолиятини яхшилаши керак, аммо бу иш конструктив мулоқот орқали амалга оширилиши лозим", деган фикрда. Идора вакили Мария Захарова ҳам Вашингтоннинг, айниқса, ҳозирги коронавирусга қарши курашиш шарт-шароитида БССТни сиёсий ҳисоб-китоблар майдонига айлантиришга қаратилган уринишларини ноўрин, дея баҳолади.

Қўшма Штатларнинг ушбу позициясини Европа иттифоқи ҳам қўллаб-қувватламади. ЕИга аъзо мамлакатлар барчани юзага келган мураккаб вазиятда БССТ атрофида жипслашишга чақирмоқда.

Хитой ТИВ Трамп мактубига изоҳ берар экан, Америка ҳукумати шу йўл билан COVID-19 профилактикасига қарши олиб борган самарасиз чоралари учун айбни ўз бўйнидан сокит қилишга уринаётганини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала