Болалар омбудсменининг асосий вазифалари белгиланди

© Из личного архива Алии ЮнусовойДетский омбудсмен Алия Юнусова дала первое большое интервью в новой должности
Детский омбудсмен Алия Юнусова дала первое большое интервью в новой должности - Sputnik Ўзбекистон
Вакил Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўзининг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи минтақавий вакилларига эга бўлади.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. "Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" президент қарори қабул қилинди ва ҳужжатда Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгилаб берилди.

Десткий омбудсмен Узбекистана Алия Юнусова - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Илк синов ва жиддий муаммолар: болалар омбудсмани билан эксклюзив интервью

Вакил БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини бажариш стратегиясини ва бола ҳуқуқлари масалалари бўйича бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади. Ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда бажаради.

Вакил дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади ва у Олий Мажлис палаталарининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.

Вакилга нисбатан жиноят иши фақат Бош прокурор томонидан қўзғатилиши мумкин.

❎ Вакилни мажбурий келтиришга, ушлаб туришга йўл қўйилмайди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Вакилнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Ребенок в детском доме-интернате, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тирик етимлар, оилавий жанжал ва смартфон: болалар нега ўз жонига қасд қилмоқда?

Вакил ҳар йили 15 февралдан кечиктирмай Олий Мажлис палаталарига боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан риоя қилиниши ҳолати ҳақида маъруза тақдим этади.

Вакил Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўзининг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи минтақавий вакилларига эга бўлади.

Бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳалари мажбурий тартибда Вакил билан келишилади.

Қарор билан Вакил ҳузурида Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала