Ҳодисалар

Хакерлар UzAuto Motors сайтига ҳужум уюштирди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Фотобанкка ўтишРабота IT- специалиста за компьютером
Работа IT- специалиста за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Компания хабарида қайд этилишича, мазкур ҳужум сабабли сайтининг бош саҳифасида носозлик юзага келган.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. UzAuto Motors компаниясининг расмий веб-сайтига хакерлик ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур ҳужум сабабли сайтининг бош саҳифасида носозлик юзага келган.

“Компания мутахассислари томонидан амалга оширилган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида қисқа фурсатларда расмий веб-сайт ўз фаолиятини тиклади”, - дейилган хабарда.

Хабарда ҳозирда сайт аввалгидай ўз фаолиятини давом эттираётгани қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала