ҚҚС тўловчиларига вилоят ДСҚларида хизмат кўрсатилади

CC0 / Pixabay / StartupStockPhotos Мужчина работает с бумагами
Мужчина работает с бумагами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 1 октябрга қадар барча ҚҚС тўловчилар туман ДСҚларига эмас вилоят ДСҚларига ҳисобот топшириш тартибига ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. Солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш учун Солиқ органларининг таркибий тузилмаси ўзгартирилмоқда, деб хабар қилмоқда ДСҚ матбуот хизмати. 

Хусусан, умумбелгиланган солиқлар тўловчилари ҳисобланадиган барча ҚҚС тўловчиларининг солиқ маъмуриятчилиги босқичма-бочқич янги даражага ўтади, дейилган хабарда.

Налоги. Расчеты - Sputnik Ўзбекистон
ҚҚС тўлаш муддатини узайтириш тартиби белгиланди

Хизмат кўрсатишнинг янги тартиби биринчи босқичда Тошкент, Aндижон ва Сурхондарё вилоятларида жорий этилади. Унга кўра, 1 июндан бошлаб умумбелгиланган солиқ тўловчиларига аввалгидек туман инспекцияларида эмас, балки вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида хизмат кўрсатилади.

2020 йил 1 июлдан бошлаб мазкур учта ҳудудда солиқ тўловчиларнинг ушбу тоифасининг солиқ маъмуриятчилиги тўлиқ Тошкент шаҳар ва вилоят ДСБлари томонидан амалга оширилади.

Янги механизм хизмат кўрсатиш сифати ва тезлигини оширишга ёрдам беради, солиқ тўловчиларнинг солиқ органларига биринчи мурожаатида ечимини топмаган муаммоси бўйича юқори органга мурожаат қилиш ҳолатлари бир неча баробар камаяди.

Таркибий тузилмани қайта ташкил этиш тадбиркорлик субъектларидан ҳеч қандай қўшимча ҳаракатлар талаб қилмайди. Ўтказиш солиқ хизмати ходимлари томонидан уларнинг иштирокисиз амалга оширилади.

Маълумот учун. Бугунги кунда Давлат солиқ қўмитасида 96 130 та субъект ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Ушбу тартиб биринчи босқичда Тошкент шаҳри, Aндижон ва Сурхондарё вилоятларида амалга оширилади ва 29 170 та ҚҚС тўловчисини қамраб олади (жами учта ҳудуд бўйича). Кейинчалик, бошқа ҳудудлар босқичма-босқич қамраболинади, 1 октябрдан бошлаб эса ушбу механизм бутун республика бўйлаб амалга оширилади.

 

 

Янгиликлар лентаси
0