Черногория ўзбекистонликлар учун чегараларини очди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишВид на Черногорию
Вид на Черногорию - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янгиланган рўйхатдаги 130 та давлат фуқаролари Черногорияга карантинга риоя қилмасдан ва коронавирусга тест топширмасдан ташриф буюришлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Черногория 1 июндан юздан ортиқ, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун чегараларини очди. Бу ҳақда Черногория соғлиқни сақлаш жамоатчилиги институти хабар қилди.

Пассажиры в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон
Туркия даволанишни режалаштирган ўзбекистонликлар учун чегарасини очмоқда

Янгиланган рўйхатдаги 130 та давлат фуқаролари карантинга риоя қилмасдан ва коронавирусга тест топширмасдан ташриф буюришлари мумкин. Коронавирус тарқалишининг сезиларли секинлашган, янги ҳолатлар сони пасайиши қайд этилган мамлакатлардан киришга рухсат берилади. Аҳолисининг ҳар 100 минг нафаридан 25 нафардан камроғи коронавирус юқтириб олган давлат фуқароларига рухсат берилган.

Рўйхатга МДҲ давлатларидан Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киритилган.

Аввалроқ Черногория пандемияни енгган Европадаги биринчи давлатга айлангани ҳақида маълум қилган эди. Мамлакат бўйлаб 324 киши коронавирус билан касалланган, шулардан 9 нафари вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0