Туркия июнь ойи давомида Ўзбекистон билан авиапарвозларни тиклайди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишМеждународный аэропорт имени Ататюрка
Международный аэропорт имени Ататюрка - Sputnik Ўзбекистон
Чет элдан келадиган барча йўловчилар аэропортларнинг ўзида коронавирусга тест топшириши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Туркия июнь ойида коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистон билан вақтинча тўхтатилган авиаташувларни қайта тикламоқчи, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Виза в паспорте - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Авиакомпаниялар Ўзбекистонга келувчи йўловчилар ҳақида ДХХга олдиндан хабар қилади

"Июнь ойида биз босқичма-босқич 40 мамлакатга парвозларни тиклашни режалаштирмоқдамиз. Ўн бешта давлат билан ўзаро парвозлар ҳақида дастлабки келишувларга эришилди. 10 июндан Болгария, Греция, Бахрайн, Қатар ва Шимолий Кипрга парвозлар бошланади. Ой давомида бу рўйхатга ГФР, Нидерландлар, Бельгия, Финляндия, Швейцария, Австрия, Италия, Польша, Руминия, Чехия, Япония, Озарбайжон, Қозоғистон, Беларусь, Молдавия, Литва, Ўзбекистон, Украина ва бошқа давлатлар қўшилиши мумкин", - дея баёнот қилди Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Адиль Караисмаилоғлу.

Шунингдек, вазирнинг таъкидлашича, хориждан келадиган барча фуқаролар аэропортларнинг ўзида коронавирусга тестдан ўтказилади. Бундан ташқари, Туркия фуқаролари 14 кун уйида ўз-ўзини яккалаш режимига амал қилишга мажбур бўладилар.

Эслатиб ўтамиз, 20 май куни Туркия мамлакатга тиббий муассасаларда даволаниш учун келадиган ўзбекистонликлар учун ўз чегараларини очган эди.

Беморлар фойдаланишлари мумкин хизматлар тури рўйхатига: ортопедия, травматология, умумий жарроҳлик, болалар жарроҳлиги, урология, кўз касалликлари, кардиология, онкология, нейрохирургия, гематология, репродуктив терапия, ички органлар трансплантацияси киритилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала