Ўзбекистонга 2020 йилда ким кўпроқ сармоя киритгани маълум бўлди

© Государственный комитет по инвестициямНовое здание Государственного комитета по инвестициям
Новое здание Государственного комитета по инвестициям - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йилнинг январ - апрел ойларида Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритган давлатлар бу Россия, Хитой, Германия ва Жанубий Корея бўлган. Сармоялар асосан электротехника, чарм-поябзал ва кимё саноати соҳаларига киритилган.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра 2020 йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистонда умумий ҳажми 2,5 миллиард долларга тенг хорижий инвестициялар ўзлаштирилган.

Джахонгир Артикходжаев встретился с президентом компании Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co., Ltd. Ми Эн Хуа - Sputnik Ўзбекистон
Xinjiang Hualing компанияси Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларга сармоя киритиши мумкин

Ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг 1,7 миллиард доллари - тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва 831 миллион доллар- чет эл кредитлари ташкил қилган. Шунингдек 336 та лойиҳа фойдаланишга топширилди: 8 та йирик саноат корхонаси ва 328 та минтақавий аҳамиятга эга саноат объектлари қуриб битказилди.

Россия, Хитой, Германия ва Жанубий Кореянинг ишбилармонлари Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп сармоя киритган бўлиб, инвестиция киритган давлатларнинг умумий сони 37 тани ташкил этди.

Улар учун электротехника, чарм-поябзал ва кимё саноати энг жозибали бўлди. Ўсиш кўрсаткичлари нефт-газ саноати ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда кузатилди.

Денежные купюры: евро и доллары - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистон иқтисодиётига қанча сармоя киритди

Шу билан бирга, минтақавий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми ортди. Уларнинг умумий қиймати 2020 йилнинг уч ойида 958 миллион долларни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 баравар  кўп. Ўсиш динамикаси Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида кузатилмоқда.

Президент қарори билан тасдиқланган Инвестиция дастурига мувофиқ, 2020 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга инвестицияларни ўзлаштириш 233,2 триллион сўм миқдорида прогноз қилинмоқда, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар - 7,1 млрд. АҚШ доллари, чет эл инвестициялари ва давлат кафолати остидаги кредитлар - $ 2,7 миллиард

Жорий йилда 2 мингдан ортиқ ижтимоий, инфратузилма ва ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилиши кўзда тутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0