Жамият

Бир неча соат ичида 121 кишида коронавирус аниқланди: аксарияти пойтахтда

© Sputnik / Рамиз БахтияровВо всех рынках при входе установлены дезинфекционные туннели для посетителей
Во всех рынках при входе установлены дезинфекционные туннели для посетителей - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 4300 тадан ошиб кетди. Сўнгги соатларда пойтахтнинг ўзида 98 кишида вирус аниқланди.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус ҳолати 121 тага кўпайди.

Контрольно пропускной пункт Рохат при въезде в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тун давомида Тошкентда бирданига 87 кишида коронавирус аниқланди

“2020 йил 7 июнь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4302 (+121) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланганларнинг 13 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 98 нафар Тошкент шаҳрида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида қайд этилган.

Айни пайтда мамлакатда 3330 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар соғайиб кетган. Ҳозирда 955 бемор даволанмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала