Ўзбекистон фуқароларни Россиядан олиб кетиш учун яна 11 та рейс ташкиллаштиради

© Sputnik / Рамиз БахтияровУзбекистан возвращает чартерными рейсами своих граждан
Узбекистан возвращает чартерными рейсами своих граждан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусга қарши кураш республика махсус комиссияси 8 июндан 21 июнгача чартер рейслар жадвалини тасдиқлади. Туркия, Россия, Корея ва БААдаги фуқаролар олиб келинади.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон транспорт вазирлиги фуқароларни хориждан қайтариш учун яна 19 та чартер рейсларни, жумладан, Россияга амалга оширади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Ўзбекистон фуқароларини хориждан қайтариш учун 8 июндан 21 июнгача чартер рейслар жадвали тузилган”, - дейилган хабарда.

Жадвални Коронавирусга қарши кураш республика махсус комиссияси тасдиқлаган. Жадвалга биноан хорижий мамлакатларга 19 та парвоз амалга оширилади. Жумладан, 11 та рейс Россия шаҳарларига: 8 та Москвага, биттадан Екатеринбург, Қозон ва Новосибирскка. Шунингдек, Дубай, Истанбул, Сеул, Тель-Авив ва Римга рейслар амалга оширилади. Римга қўйилган рейс ҳақида кейинроқ эълон қилинади.

Рейслар жадвали:

8-14 июнь

8 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент

9 июнь. Тошкент — Сеул — Тошкент

9 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент

11 июнь. Тошкент — Новосибирск — Тошкент

12 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент

12 июнь. Тошкент — Истанбул — Тошкент

13 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент

14 июнь. Тошкент — Дубай — Тошкент

15−21 июнь

15 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент

15 июнь. Тошкент — Истанбул — Тошкент

16 июнь. Тошкент — Тель-Авив — Тошкент

16 июнь. Тошкент — Дубай — Тошкент

17 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент

19 июнь. Тошкент — Истанбул — Тошкент

19 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент

19 июнь. Тошкент — Истанбул — Тошкент

20 июнь. Тошкент — Қозон — Тошкент

21 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент

21 июнь. Тошкент — Екатеринбург — Тошкент

Янгиликлар лентаси
0