Мигрантлар сиёсатини қайта кўриб чиқиш зарур - Россия касаба уюшмалари

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишТрудовые мигранты, архивное фото
Трудовые мигранты, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Россия ҳукумати иш берувчиларни малакали ишга қабул қилишда чет элликларга эмас, балки Россия фуқароларига афзаллик беришларини талаб қилиш имкониятлари муҳокама қилаётганлиги маълум бўлган эди.

ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Россияга мигрантларни ишга жалб қилиш сиёсати қайта кўриб чиқилиши керак. Чунки баъзи иш берувчилар камроқ пулга ишлашга тайёр бўлган бошқа мамлакат фуқароларини жалб қилиш билан харажатларни камайтирмоқда. Бу ҳақда Россия мустақил касаба уюшмалари федерацияси (ФНПР) раҳбари Михаил Шмаков РИА Новостига маълум қилди.

Аввалроқ “Известия” газетаси Россия ҳукумати малакали ишга ёлланаётганда чет элликлар эмас, балки иш берувчилардан Россия фуқароларига афзаллик беришларини талаб қилиш имкониятларини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берганди. Нашрнинг таъкидлашича, ушбу масала бўйича маслаҳатлашувлар президент маъмурияти ҳузуридаги давлат миграция сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича гуруҳи негизида ўтказилмоқда.

Очереди мигрантов в УФМС - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг айрим ҳудудлари мигрантларга муҳтож - меҳнат вазири

"Биз буни узоқ вақтдан бери таклиф қилмоқдамиз. Бундан ташқари, буларнинг барчаси меҳнат мигрантларини жалб қилиш сиёсати билан боғлиқ - ушбу сиёсатни қайта кўриб чиқиш керак, шунда бу масала у қадар кескин бўлмайди", - деди Шмаков.

Унинг таъкидлашича, баъзи иш берувчилар иш ҳақи харажатларни камайтириш учун мигрантларни жалб қилишмоқда. Чунки улар пастроқ иш ҳақига рози бўлишади, Россия фуқаролари эса ишсиз қолиб кетмоқда.

Михаил Шмаков бундай вазиятни тугатиш кераклигини таъкидлади, аммо таклиф қилинган талқин унга номаълум эканлигини ва ҳужжатнинг тафсилотларини кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади.

"Аммо умумий фикр сифатида, бу, шубҳасиз, тўғри", - деди у ва бундай қарорлар иш ҳақининг ошишига олиб келиши кераклигини тушунтирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазири Антон Котяков агентлик миграция сиёсати тамойилларини ўзгартириш устида иш олиб бораётганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда мамлакатнинг баъзи минтақаларида бошқа мамлакатлардан келган ишчилар етишмаяпти.

Янгиликлар лентаси
0