Учта олийгоҳда масофадан туриб ўқитиш жорий этилади

© Пресс-служба президента РУзТашкентский университет информационных технологий
Ташкентский университет информационных технологий - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги учта етакчи олийгоҳларда биринчилар қаторида масофадан туриб таълим олиш тизими жорий этилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Ўзбекистондаги учта олийгоҳда масофавий таълим тизими жорий этилади, деб хабар қилмоқда маҳллий  ОАВлар.

Биринчилар қаторида сасофавий таълим тизимига ўтадиган олийгоҳлар этиб қуйидагилар белгиланган:

  • Тошкент ахборот технологиялари университети
  • Тошкент давлат юридик университети;
  • Тошкент давлат педагогика университети.

Эслатиб ўтамиз, масофадан туриб таълим олиш тизими Ўзбекистонда режалаштирилган тартибда қиритилмоқда. Таълим олишнинг ушбу тартиби 2017-2021 йиллардаги ривожланиш стратегиясига киритилган бўлиб президентнинг 2 март куни имзоланган “Илм, таълим ва рақамли иқтисодни ривожлантириш йили тўғрисидаги” қарорида ҳам айтиб ўтилган эди.

Янгиликлар лентаси
0