Ўзбекистонда коронавируснинг 18-қурбони вафот этди

© PixabayКаталка для перевозки больных
Каталка для перевозки больных - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда марҳумнинг турмуш ўртоғи, фарзанди ва набираларида ҳам коронавирус тасдиқланган. Улар даволанишмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Тошкентда 76 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Пойтахнинг Учтепа туманида яшовчи Х.да шу йилнинг 28 майида коронавирус тасдиқланиб, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган

Главный санинспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков  - Sputnik Ўзбекистон
Талабларга беписанд фуқаролар туфайли вазият мураккаблашиши мумкин – Отабеков

Бундан аввал ушбу бемор узоқ йиллар давомида гепатит, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.

31 май куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, жонлантириш бўлимига ўтказилган.

Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак  қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Ҳозирда марҳумнинг турмуш ўртоғи, фарзанди ва набираларида ҳам коронавирус тасдиқланган.

Янгиликлар лентаси
0