Пойтахтда ва уч вилоятда аҳоли орасида янги коронавирус ҳолати аниқланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваЖители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳри, Сирдарё, Хоразм, Самарқанд вилоятларида 12 янги коронавирус ҳолати аҳоли орасида аниқланди.

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистонда янги коронавирус ҳолати 44 тага кўпайди.

“2020 йил 10 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4591 (+44) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент нега “сариқ” ҳудуд бўлиб қолмоқда?

Янги касалланганларнинг 20 нафари карантин марказидаги  фуқаролар орасида, Тошкент вилоятида 2 нафар,  Сирдарё вилоятидан 8 нафар ва Хоразм вилоятида 2 нафар, жами 12 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳамда 6 нафар Тошкент шаҳрида,  3 нафар Сирдарё вилоятида, 1 нафар Хоразм вилоятида, 2 нафар Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.

Шу кунга қадар 3504 нафар бемор шифо топган. Ҳозирда мамлакатнинг тўққиз ҳудудидаги  тиббиёт муассасаларида жами 1069 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар лентаси
0