Ўзбекистонда 1 августдан сўнг “иномаркалар” нархи қандай ўзгаради?

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишАвтомобиль Land Rover Discavery
Автомобиль Land Rover Discavery - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экспертларнинг ҳисоб-китобига кўра, Ўзбекистонда импорт қилинган енгил автомобилларнинг нархи 1549 доллардан 6740 долларга пасайиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Norma.uz экспертлари 1 августдан акциз солиғи бекор қилиниши ва утилизация йиғимларининг жорий қилиниши юзасидан кутилаётган нархдаги ўзгаришларни ҳисоб-китоб қилиб чиқишди.

Двигатель иш ҳажми 1000 куб. смдан юқори бўлмаган ҳажмда, ўртача нархи — 6000 АҚШ доллари.

2020 йил 1 августга қадар:

  • божхона тўлови — 3240 доллар (автомобиль ўртача нархининг 54 фоизи);
  • акциз солиғи — 1920 доллар (автомобиль ўртача нархининг 32 фоизи);
  • ҚҚС — 1674 доллар(автомобиль ўртача нархининг, божхона тўлови ва акцизнинг 15 фоизи);
  • божхона йиғими — 25 доллар;
  • утилизация йиғими — 0.

Шунда жами божхона тўлови 6859 доллар бўлиб, автомобилнинг охирги нархи 12 859 долларни ташкил қилади.

2020 йил 1 августдан кейин:

  • божхона тўлови — 3240 доллар (автомобиль ўртача нархининг 54 фоизи);
  • акциз солиғи — 0;
  • ҚҚС — 1386 доллар (автомобиль ўртача нархининг, божхона тўлови ва акцизнинг 15 фоизи);
  • божхона йиғими — 25 доллар;
  • утилизация йиғими — 659 доллар (БҲМнинг 30 баравари долларда).

Шунда жами божхона тўлови 5310 доллар бўлиб, автомобилнинг охирги нархи 11130 долларни ташкил қилади. Фарқ — 1549 доллар.

Шу билан бирга, ҳажми 3000 куб сантиметрдан ортиқ бўлган ва 3500 куб сантиметрдан юқори бўлмаган двигателга эга автомобилнинг нархи 30 000 доллар. 1 августдан унинг нархи 6740 долларга арзонлашади.

“Енгил автомобилнинг охирги нархи, утилизация йиғими жорий этилганига қарамай, акциз солиғининг бекор қилиниши ҳисобига камаяди. 1000 см³ дан ортиқ бўлмаган иш ҳажмли двигателга эга енгил автомобиль нархи 12%га камаяди, 3 000 см³ дан ортиқ иш ҳажмли двигателга эга енгил автомобилнинг нархи эса 10%га камаяди”, — дейилади экспертлар хулосасида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади. Шу билан бирга айрим машиналар учун утилизация йиғимлари жорий этилади.

Янгиликлар лентаси
0