Ҳодисалар

Рулда ухлаб қолди: “Қамчиқ” довонида жиддий ЙТҲ содир бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПеревал Камчик
Перевал Камчик - Sputnik Ўзбекистон
“Қамчиқ” довони Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг 261 километрида жиддий ЙТҲ содир бўлди - ФВВ.

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Бугун, 11 июнь куни, соат кечки иккиларда “Қамчиқ” довони Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг 261 километрида жиддий ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Аниқланишича, Damas машинасининг эгаси 42 ёшли фарғоналик фуқаро Тошкентга қараб ҳаракатланган. “Қамчиқ” довонига келганида ҳайдовчи рулда ухлаб қолган. Оқибатда йўлнинг ён томонида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган. Бунинг натижасида ҳайдовчи машина салонида сиқилиб қолган.

© МЧС УзбекистанаСотрудники МЧС спасли водителя, попавшего в ДТП на перевале Камчи - фото
Рулда ухлаб қолди: “Қамчиқ” довонида жиддий ЙТҲ содир бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Сотрудники МЧС спасли водителя, попавшего в ДТП на перевале Камчи - фото

Маълумотларга кўра, воқеа жойига “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувичлари етиб келган. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида фуқаро машина салонидан чиқариб олинган. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Поп тумани касалхонасига юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала