Маданий-гуманитар ва иқтисодий алоқаларимиз илдам ривожланмоқда - Владимир Тюрденев

© ИА "ЖАХОН"Чрезвычайный и Полномочный Посол Российской Федерации в Узбекистане Владимир Тюрденев
Чрезвычайный и Полномочный Посол Российской Федерации в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Росси Куни байрами арафасида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев "Правда Востока" нашрига интервью берди.

ТОШКЕНТ, 12 июн – Sputnik. Йил бошидан буён Россия ва Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар ҳамда иқтисодий алоқалари изчил ривожланиб келмоқда, деди Россия элчиси. 

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик пандемия вақтида янада кучлироқ намоён бўлди. Россия биринчилардан бўлиб Ўзбекистонга COVID-19ни аниқлаш учун керак бўладиган тест-тизимларини етказиб бера бошлади. Март ойидан буён 885та тест тўплам етказиб берилди. Улар ёрдамида 88,5 мингта текширув ўтказиш мумкин, деди элчи.

Олдинроқ Россия Ўзбекистонга санитар-эпидемиологик вазиятни назорат қилиш учун 3та мобил лаборатория ҳам етказиб берган эди.

Пандемиянинг энг оғир дамларида ҳам қардош ўзбек халқи Россияга ёрдам қўлини чўзганини алоҳида қайд этмоқчиман. Бизнинг мамлакатга етказиб берилган шахсий ҳимоя воситалари учун Ўзбекистонга яна бир бир миннатдорлик билдирмоқчиман, - деди Тюрденев.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия тиббий мутахассислари орасида вирус тарқалишини олдини олиш мақсадида доимий масофавий алоқа ўрнатилган.

Иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ҳам ўзаро алоқалар илдам ривожланмоқда. 2020 йилнинг январ – март ойларида Россия ва Ўзбекистон орасида савдо-сотиқ миқдори 1,4 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,1%га кўп, деди Тюрденев. 

Ўзбекистон Россиянинг муҳим ҳамкорларидан бири, унинг Россия ташқи савдосидаги улуши 6%ни ташкил қилади, бу МДҲ давлатлари орасида 4-ўрин, деди элчи.

Ундан ташқари Тюрденев Ўзбекистон ва Россия орасида йўлга қўйилган таълим, илм-фан ва маданий алоқалар ҳақида, Россиянинг Ўзбекистондаги йирик инвестицион лойиҳалари ҳақида батафсил ҳикоя қилиб берди. 

Янгиликлар лентаси
0