Мактаб ўқувчилари учун онлайн битирув кечаси 13 июн куни бўлиб ўтади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишВыпускницы школ перед началом бала
Выпускницы школ перед началом бала - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пандемия туфайли битирувчилар учун онлайн сўнгги қўнғироқдан кейин онлайн битирув кечаси бўлиб ўтиши эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 12 июн - Sputnik. Ўзбекистон мактаб ўқувчилари учун битирув оқшоми 13 июн куни онлайн тарзда бўлиб ўтади, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тадбир Тошкент вақти билан 18.00да бошланади. Ушбу тадбир Республика Халқ таълими вазирлиги, UzReport TV телеканали ва пойтахт ҳокимияти томонидан ташкил этилди.

"Ушбу байрам ҳар бир инсоннинг ҳаётида бир марта содир бўлади. Ушбу кунни эслаб қолиш учун биз битирувчилар учун ажойиб совға тайёрлашга ҳаракат қиламиз, - дейилади ҳабарда. - Азиз ота-оналар, сиздан фарзандингиз учун оила аъзолари билан уйда унутилмас байрам оқшомини ташкил этишингизни сўраймиз".

Аввалроқ UzReport телеграм-каналида болаларни ўқитувчилар, мактаб директорлари ва жамоатчилик вакиллари, шунингдек, эстрада юлдузлари табриклашлари ҳақида хабар берилган эди.

Бу йил коронавирус пандемияси туфайли ўзбекистонлик ўқувчилар март ойининг ўрталаридан бошлаб масофадан ўқидилар ва уларнинг "Сўнгги қўнғироқ" ҳам онлайн тарзда амалга оширилган эди.

Янгиликлар лентаси
0