Аналитика

Пентагоннинг "Толибон" билан "биродарлиги" қандай якун топади

© AP Photo / Mirwais KhanЧлены террористического движения "Талибан" в Афганистане
Члены террористического движения Талибан в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
Толиблар билан битим тузиш орқали АҚШ ўрта асрлардаги террорчилик ҳаракатини диалектик равишда "яхшилаб", афғон халқи ва Кобулдаги Вашингтонга содиқ ҳукумат манфаатларига зид қатор жиноятларга кўз юмишга мажбур бўлмоқда.

10 июн куни Вашингтонда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) қўмондони Кеннет Маккензи, толиблар АҚШга ҳеч қачон таҳдид қилмаганини айтди. Гўёки, Америка армиясининг Афғонистон ҳудудидаги 19 йиллик ҳарбий амалиётлари фақатгина бу ерда ИД ва "Ал-Қоида" (Россияда таъқиқланган терр. гуруҳлар)  жангарилари борлиги билан изоҳланади. Маккензи толиблар асло ИДнинг дўстлари эмаслигини ва "Ал-Қоида" билан "Толибон" муносабатларини тавсифлаш қийинлигини айтди.

Бывшие боевики Талибана несут свое оружие - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
БМТ: “Толибон” “Ал-Қоида” билан алоқаларни давом эттирмоқда

Шу билан бирга, БМТнинг сўнгги ҳисоботидан шу келиб чиқадики, америкаликлар билан 29 феврал куни тузилган келишувдан кейин ҳам толиблар “Ал-Қоида” билан "дўстлик, қўшма қаршилик тарихи, мафкуравий хайрихоҳлик ва оилавий алоқаларни ўрнатиш"га асосланган ҳолда яқин алоқаларни сақлаб келмоқда. АҚШ билан музокаралар пайтида толиблар “Ал-Қоида” билан мунтазам равишда маслаҳатлашган ва "тарихий алоқалар" бундан кейин ҳам ҳурмат қилинишини кафолатлаган. “Ал-Қоида”, ўз навбатида, Қатарда имзоланган АҚШ-“Толибон” келишувини юқори баҳолади ва буни толиблар ва умумий иш учун ғалаба деб баҳолади.

Шубҳасиз, Афғонистонда тинчлик ўрнатилишини давом эттириш ва ривожлантириш учун толиблар ва муросасиз мухолифатнинг бошқа вакиллари (мамлакатда ўттиздан ортиқ турли хил қуролли гуруҳлар мавжуд) жирканч “Ал-Қоида”ни бутунлай тарк этишлари керак. Бошқа хеч қандай вариант бўлмаслиги ҳам керак. Бироқ “Толибон” раҳбарияти БМТ ҳисоботига салбий муносабат билдирди ва бунда халқаро ташкилотнинг мавкеи ва ваколати йўқолганининг аломатларини кўрди: "Умуман олганда, ушбу ҳисобот Исломий Амирлик (“Толибон” - Sputnik) ва АҚШ ўртасида эришилган келишувни бузиш ва йўқ қилишга мўлжалланган, бу келишув эса Афғонистондаги урушни тўхтатиш учун муҳим восита ва дастакдир".

Биз фактларнинг бузилиши ва тушунчаларнинг алмашинишининг гувоҳи бўлмоқдамиз, бу эса муқаррар равишда Афғонистонда фуқаролик урушининг янги босқичига олиб келиши ва қўшни Марказий Осиёга янги таҳдидларни келтириб чиқариши мумкин. Бошиданок америкаликлар ва толиблар ўртасидаги келишувнинг муҳокамаси, конструктивлиги ва ҳақиқийлиги шубҳаларни келтирган.

Пойдеворларни бузиш

“Толибон” ҳокимиятга интилмоқда, бу йўлда ҳарбий воситаларни афзал кўриб, ўзини янги давлатнинг асоси деб билмоқда. Толиблар томонидан айтиб ўтилган "амирлик" бу амир бошчилигидаги Исломий давлатнинг бошқарув шакли (ҳокимият мерос орқали ўтади). "Амирлик" сўзи Халифалик, Султонлик ва Имомлик тушунчалари билан ўҳшаш (тенг), аммо кўпчилик афғонлар бундай истиқболларни қўллаб-қувватламайдилар. Бугунги кунга қадар Афғонистон - Ислом Республикаси бўлиб, унда президент ва парламент аъзоларини халқ сайлайди.

Колючая проволока по периметру тюрьмы - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Афғонистонда юз нафар “Толибон” аъзолари қамоқдан озод қилинди

Толиблар америкаликларни ва уларнинг НАТО бўйича иттифоқчиларини ўққа тутмасликка ваъда берган эди, аммо бутун баҳор улар кунига ўртача 30тадан қуролли ҳужумни амалга оширди (турли вилоятларда). The New York Times нашрига кўра, июн ойининг дастлабки уч кунида Афғонистонда 28 нафар хавфсизлик кучлари ва 33 тинч фуқаро ҳалок бўлди. Тўқнашувлар хроникаси афғон халқининг тақдирига мутлақо эътибор берилмаслигидан, террористик таҳдидларнинг кучайганлигидан ва “Толибон”нинг АҚШ билан тинчлик битимларининг шартли моҳиятидан далолат беради. “Толибон”ни қонунийлаштирилиши чораларини талаб этган "Ички сиёсий мулоқот" форматидаги отишма, ҳақиқий тинчликка ва Америка қўшинларининг олиб чиқилишига тўсқинлик қилмоқда.

Ушбу фонда афғон маъмурияти Қатарда толиблар билан музокараларга тайёрланмоқда. Делегацияни Афғонистоннинг Миллий ярашув бўйича Олий Кенгашининг раҳбари ва толибларга узоқ вақтдан бери рақиб бўлган Абдулла Абдулла бошқаради. Вашингтон Кобулни молиявий кўмакдан маҳрум қилиш билан таҳдид қилиб, бир қатор имтиёзлар ва ҳатто таслимликка ўхшаш ҳаракатларни қилишга мажбурламоқда. Агар томонлар маҳбусларни озод қилиш бўйича мажбуриятларини бажарсалар, 5000 дан ошиқ толиблар ва атиги 1000 нафар асир ҳарбий ва хавфсизлик кучлари ҳодимлари қамоқдан озод қилинади. Шубҳасиз тенгсиз "алмашинув" ва олдиндан тахмин қилинадиган оқибатлари билан. Июн ойи бошига 2700 толиб ва 420 афғон хавфсизлик хизмати ходимлари озодликка чиқди.

Қўшниларга таҳдид

Нуфузли гуруҳнинг террорчилик фаолиятини сиёсий теккисликка яқинлаштириш ва қонунийлик иллюзиясини яратиш уринишлари ҳеч қандай яхшиликка олиб келмайди. Толиблар ҳануз жиддий ҳарбий хавф туғдириб, сайёра миқёсида наркотрафикни назорат қилишда давом этмоқда. Пентагоннинг “Толибон” билан парадоксал "биродарлиги" вазияти ўта беқарор ва умуман умидсиз. Тинчлик жараёни хаёлларини қўллаб-қувватлаш учун томонларнинг имкониятлари чекланган, янги инқироз муқаррар. Шунинг учун Россия Марказий Осиёдаги иттифоқчилари - Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг чегаралари ва ҳарбий хавфсизлигини кучайтириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Учения ШОС Мирная миссия - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
“Толибон” Кобулга кескин талаб қўйди: ШҲТ давлатлари қандай жавоб беради?

Ҳарбий диний ҳаракатнинг тобора кучайиб бориши ва Афғонистондаги зўравонликнинг кучайиши минтақадаги қўшни давлатларга таҳдид солмоқда. Аввалроқ толиблар Афғонистон-Тожикистон чегараси яқинидаги Янги-Кала округидаги ҳукумат кучлари назорат-ўтказиш пунктларига ҳужум қилди - етти кўнгилли мудофаа жангчиси ҳалок бўлди, иккитаси жароҳатланди. Афғон хавфсизлик кучлари мамлакат шимолида тожик жангарилар фаоллашаётганини қайд этмоқда. Вазият КҲШТ мамлакатлари ва Ўзбекистондан танқидий таҳлилни, тегишли чораларни кўришни ва жанубий чегараларни мустаҳкамлашни талаб қилади.

“Толибон” таркиби турлича, АҚШ билан тинчлик битимларига мутлақо қарши бўлган жангарилар гуруҳи пайдо бўлди. Сўнгги пайтгача барча толиблар президент Ашраф Ғанининг "қўғирчоқ режими" билан музокара қилмасликларини даъво қилишган. Манфаатлар мувозанати кимдир томонидан тартибга солинмоқда.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” асирлар билан алмашиш тўғрисида келишиб олди

Муносабатларнинг мураккаб минтақавий конфигурациясида анъанавий равишда афғон тупроғида тинчлик ўрнатилишида манфаатдор бўлмаган, толиблар гуруҳларини қурол-яроғ, манбалар ва уларнинг оилаларини бошпана билан таъминлашда ёрдам берадиган алоҳида қўшниларнинг позициясини ҳам ҳисобга олиш керак. Пентагоннинг маълумотларига кўра, бугунги кунда Покистоннинг жанубий-ғарбий Балужистон вилояти толибларнинг базаси ва таянчи ҳисобланади, яъни гуруҳ анча олдин Афғонистон чегараларини четлаб ўтиб, халқаро миқёслига айланди.

2001 йилда Вашингтон “Толибон”га қарши бир қатор ҳарбий операцияларни бошлади – ўзига яқин “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳини беркитгани учун (11 сентябрда АҚШдаги терактлардан кейин). АҚШ ва “Толибон”нинг расмий вакиллари 18 йиллик ҳарбий ҳаракатлардан сўнг музокаралар столига ўтиришди ва 29 феврал куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида Афғонистондаги АҚШ қўшинлари сонини босқичма-босқич (нолгача) камайтиришни кўзда тутувчи тинчлик шартномаси имзолашди. Фақат толиблар зўравонликдан ўзини тутиши ва расмий Кобул билан ярашиши шарти билангина. Афғонистондаги қуролли можаро давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала