TIKA Ўзбекистон шифокорларига ҳимоя воситалари етказиб берди

© Нацпалата инновационного здравоохраненияГуманитарная помощь от TIKA передана узбекским врачам
Гуманитарная помощь от TIKA передана узбекским врачам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия ҳамкорлик агентлиги Ўзбекистон шифокорларига 5 минг дона йиғма индивидуал ҳимоя воситалари етказиб берди.

ТОШКЕНТ, 12 июн - Sputnik. Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ТIКА (Туркия) Агентлиги кўмагида тиббиёт соҳаси мутахассисларига яна 5 минг йиғма индивидуал ҳимоя воситаси тақдим этди.

Инсонпарварлик юкининг янги партиясини тақдим этиш маросими бугун, 2020 йил 12 июнда Миллий палатада бўлиб ўтди.

Индивидуал ҳимоя воситаси йиғмаси таркибига кўзойнаклар, қўлқоплар, бахиллар ва икки турдаги ниқоблар— бир марта ишлатиладиган ҳимоя ниқоблари ва кўп марта ишлатиладиган 95-сонли респираторлар  киритилган, - дейилган хабарда. 

Йиғмалар пойтахт ва ҳудудлардаги тиббиёт клиникаларига Миллий палатанинг ҳудудий бўлинмалари орқали тақдим этилади.

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлиги доирасида инсонпарварлик юкининг дастлабки партияси 30 апрелда келиб тушганди. Таркибида 5 мингта йиғма индивидуал ҳимоя воситалари бўлган ёрдам Тошкентдаги бир неча шифохоналарга етказиб ерилган эди.

Янгиликлар лентаси
0