Uzbekistan Airports аэропортларни очишга тайёрланмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровНовый международный терминал аэропорта Ташкент
Новый международный терминал аэропорта Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Uzbekistan Airports, Ўзавиация ва хорижий авиакомпания вакиллари ўз фаолиятларини қайта тиклашга тайёр эканликларини билдиришди.

ТОШКЕНТ, 12 июн - Sputnik. Дунёда коронавирус пандемияси таъсири камайиб, мамлакатлар бирин кетин ўз чегараларини очишни бошлаган вақтда Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти ҳам Ўзбекистон аэропортлари фаолиятини қайта тиклашга қаратилган тадбирларни ўтказмоқда. 

Турбина самолета узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ҳаво йўллари хорижий бошқарувга берилиши мумкин 

Жамият, хусусан 20дан зиёд хорижий авиакомпания вакиллари ҳамда “Ўзавиация” агентлиги иштирокида ўтган очиқ мулоқот ўтказди. Тадбирда Turkush Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana, Air Astana, Aeroflot, Сибирь ва бошқа аваикомпания вакиллари иштирок этди.

Музокараларда пандемия ва ундан кейинги ҳолатларда хорижий авиакомпанияларнинг ўзаро парвозларни қайта тиклаш ва самарали йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. 

Учрашувда “Uzbekistan Airports” АЖ Бошқаруви раиси Ровшан Исмаилов ҳамда хорижий авиакомпания вакиллари сўзга чиқиб парвозларни қайта тиклашга ҳар жиҳатдан таёр эканликларини билдиришди, деб хабар қилмоқда “Uzbekistan Airports” АЖ Ахборот хизмати. 

Маълумот учун, 4 июндан бошлаб Австрия ўзига қўшни бўлган 7 давлат билан чегараларини очган эди. Италия ва Испания ҳам бироз олдин ўз чегараларини сайёҳлар учун очишини маълум қилган эди. Латвия, Литва ва Эстония эса 1 ой олдин ўзаро чегараларини очиқ деб эълон қилган, 1 июндан бошлаб эса - яна 24та Европа давлатлари фуқаролари кириб-чиқишига рухсат берган эди. Болтиқбўйи давлатларига кириш чекловлари фақат Бельгия, Британия, Швеция ва Португалия фуқаролари учун сақланиб қолинган.

Янгиликлар лентаси
0