“Одамга ўхшаб” ўтирган кучук интернет юлдузига айланди – фото

Oбуна бўлиш
“Одамга ўхшаб” ўтирган питбуль зотли кучук интернет юлдузига айланди. Бу пост 190 минг ретвит ва 1,2 миллиондан ортиқ лайк тўплади.

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. "Одамга ўхшаб" ўтиришни биладиган кучук интернет юлдузига айланди.

Twitterда ohmyitsbrittt никли фойдаланувчи ўз кучугининг суратини тармоққа жойлаштирди. Суратда питбуль зотли ит диван олдида оёғини чўзган ҳолда ўтириши акс этган.

Бу пост 190 минг ретвит ва 1,2 миллиондан ортиқ лайк тўплади.

Фойланувчилар сурат остида кўплаб изоҳлар қолдиришмоқда.

“Кечирасиз, унга нима овқат беряпсиз?!”, деб қизиқиш билдирган B Willi.

Бошқа фойдаланувчи эса “мен кечаси бирда бундай кучли кулмаслигим керак” деб ёзган.

Кўпгина фойдаланувчилар ўзларининг уй ҳайвонларининг нооддий тарзда ўтирган фотосуратлари билан бўлишишди.

"Менинг итим ҳар доим шундай қилади. Мен уни ягона деб ўйладим", деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

Янгиликлар лентаси
0