Жамият

Ўзбекистонда коронавирус: 13 июнь асосий хабарлари

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишТестирование россиян на наличие антител к COVID-19 в Москве
Тестирование россиян на наличие антител к COVID-19 в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бугуннинг ўзида 116 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 3 874 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Врачи медицинского исследовательского центра  - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4900дан ошди, 16 бемор оғир аҳволда

Бир сутка давомида 68 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4937 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 26 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари — Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари хориждан келиб, қолган 6 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари эса аҳоли орасида) қайд этилган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 116 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони 3 874 нафар.

Айни пайтда 1044 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Мобил дастур 

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Жанубий Кореянинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху телефон орқали тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, улар беморларнинг алоқалари ва ҳаракатларини кузатадиган мобил дастурни ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олдилар.

Сотрудник лаборатории - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Коронавирус бўйича 12 июннинг асосий хабарлари

“Ковид”га қарши кураш масаласи

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов видеоконференция шаклида ўтказилган "Европа Иттифоқи - Марказий Осиё" вазирлар учрашувида иштирок этди, унда асосий эътибор COVID-19 билан боғлиқ вазиятга қаратилди.

Комилов ҳамкасбларига мамлакатда коронавирус инфексиясининг тарқалиши ва унинг салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида малумот берди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон тегишли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан фаол ҳамкорлик қилаётгани, минтақавий даражада қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатига етиб борди. Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 7,4 миллиондан ошди, 418 минг киши вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0