Дунёда

Пекин бозорида COVID-19 аниқлангани учун ҳарбий ҳолат эълон қилинди

© AFP 2023 / PETER PARKSРынок в Китая
Рынок в Китая - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Пекин Фэнтай туманидаги маҳаллий бозорда COVID-19 инфекцияси аниқлангани учун ҳарбий ҳолат жорий этилди.

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Пекин Фэнтай туманидаги маҳаллий бозорда COVID-19  инфекцияси аниқлангани учун ҳарбий ҳолат жорий этилди. РИА Новости хабарига асосан.

Летучия мыш  - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Хитойда яна кўршапалакларни истеъмол қилиш бошланди

Таъкидланишича, Хинфади йирик улгуржи бозорида олиб борилган эпидемиолог текширув натижасида - лосось балиғи тозаланадиган тахтада коронавирус излари аниқланган. Бозорнинг барча ходимларидан COVID-19’га тест топширишди.

“Фэнтай туманида ҳарбий ҳолат режими жорий этилди, тезкор штаб тузилди”, - дейилган туман партия қўмитаси раҳбари ўринбосари Чу Цзюньвэй.

Шунингдек, у бозор яқинида жойлашган 11 та турар-жой мажмуасида қатъий назорат ўрнатилаётгани ва таълим муассасаларида дарсларни тўхтатиш ёки кечиктириш кераклигини айтди.

Ҳудудда назоратни кучайтириш, барча профилактик тадбирларни ўтказиш ва тиббий муассасаларда диагностика ва даволаш жараёнини стандартлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Бундан аввал Пекинда икки ойлик танаффусдан сўнг яна коронавирус ҳолатлари аниқланди. Пойтахтдан чиқмаган, аммо “Синьфади” бозорига борган 52 ёшли эркакда вирус инфекцияси аниқланган. Кейинчалик Фэнтай туманида икки ҳолат аниқланди, шундан сўнг ҳукумат эпидемиолог текширув ўтказишга қарор қилди.

Янгиликлар лентаси
0