Коронавирус Марказий Осиёда: Ўзбекистон аниқланган ҳолат бўйича иккинчи ўринга чиқди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВозобновление движения общественного транспорта в Ташкенте
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги ҳафта ичида Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати бўйича минтақада иккинчи ўринга чиқди. Шу билан бирга мамлакатда энг паст ўлим кўрсаткичи қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Сўнгги тақдим этилган маълумотларга кўра, Марказий Осиё давлатларида жами 26 747 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган.

Қозоғистон аниқланган ҳолат ва ўлим бўйича етакчилик қилмоқда. Мамлакатда бир сутка давомида 258 та янги ҳолат тасдиқланган. Касалланганларнинг умумий сони 14 496 нафарга етган. Шулардан 9114 нафари тузалиб кетган. Бир ҳафта давомида ўлим ҳолати 20 тага кўпайиб, ҳозирда 73 тани ташкил этмоқда.

Врач Клинического медицинского центра подписывает пробирки с образцами биоматериалов - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири коронавирус юқтириб олди

Ўзбекистонда ўтган кун давомида 97 та янги ҳолат аниқланди. Шундан 85 таси карантин муассасаларида, 5 таси аҳоли орасида (3 та Қорақалпоғистон Республикасида, 2 та Тошкент шаҳрида), қолган 7 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 2020 йил 14 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус ҳолати 4994 тани ташкил этмоқда. Шу тариқа Ўзбекистонга минтақада аниқланган коронавирус ҳолати бўйича Тожикистонни ортда қолдириб, иккинчи ўринга чиққан. Коронавирусдан холи бўлган Сурхондарёда ҳам аҳоли орасида 9 та янги ҳолат аниқланган. Республика бўйлаб 3910 нафар бемор бутунлай даволаниб чиққан. Кечанинг ўзида 116 нафар фуқаро тузалди. Мамлакатда 19 та ўлим ҳолати кузатилган. Қайд этиш жоизки, бу бошқа давлатларга қараганда энг паст кўрсаткич.

Дезинфицирующий тоннель перед входом на железнодорожный вокзал в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарёга коронавирус қайтди: Ўзбекистонда аниқланган ҳолат 5000 тага яқинлашмоқда

Тожикистонда ўтган кун давомида 69 кишида коронавирус аниқланган ва бирданига 130 киши дарддан фориғ бўлган. Коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 4971 нафарга етган. Шулардан 3288 нафари тузалиб кетишга муваффақ бўлган. Қурбонлар сони эса 50 нафарга етган.

Қирғизистонда жами 2286 киши коронавирус юқтириб олган, шулардан 438 нафари тиббиёт ходимлари. Ҳозирда 1791 киши COVID-19ни енгган. 27 нафар бемор вафот этган.

Туркманистонда эса ҳозирга қадар коронавирус расман қайд этилмаган ва у минтақадаги инфекциядан холи мамлакат бўлиб турибди.

Бутун дунё бўйлаб 7,8 миллиондан зиёд киши коронавирус юқтириб олган. 4 миллиондан ортиқ киши шифо топган. Қурбонлар сони 432 мингдан ошган.

Янгиликлар лентаси
0