“Сариқ” ва “яшил” ҳудудлар ўртасида поездлар қатновига рухсат берилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАфросиаб
Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича “Афросиёб” поездларининг қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилди.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистонда эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда “сариқ” ва “яшил” ҳудудлар ўртасида поездлар қатновига рухсат берилди.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда “сариқ” ва “яшил” ҳудудлар ўртасида қуйидаги поездлар қатновига рухсат берилди:

Пассажиры спускаются по трапу в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
“Рангли парвозлар”: қайси мамлакатдан келганлар карантинга олинмайди

Тошкент - Бухоро - Тошкент;

Тошкент - Термиз - Тошкент;

Тошкент - Хива - Тошкент;

Тошкент - Нукус - Тошкент;

Андижон - Хива - Андижон;

Андижон - Бухоро - Андижон;

Андижон - Термиз - Андижон.

Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради.

Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда “Афросиёб” поездларининг қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилди.

Автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчи тиббий ниқобдан фойдаланмаслиги мумкин.

Янгиликлар лентаси
0