Спорт фаолияти бакалавриат таълим йўналишида ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишСтуденты
Студенты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда энди жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари уч йил таҳсил олиб, олий маълумотга эга бўлишади.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

В Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы - Sputnik Ўзбекистон
Қабул квоталари тасдиқланди ва ҳужжат топшириш муддати ўзгартирилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, президент қарори билан “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди. 

Бу спорт соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида амалга оширилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0