Сурхондарёга коронавирус қайтди: Ўзбекистонда аниқланган ҳолат 5000 тага яқинлашмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровДезинфицирующий тоннель перед входом на железнодорожный вокзал в Ташкенте
Дезинфицирующий тоннель перед входом на железнодорожный вокзал в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусдан холи ҳудуд бўлган Сурхондарёда аҳоли орасида 9 та янги ҳолат аниқланди. Республика бўйлаб жами 1101 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус ҳолати 28 тага кўпайди. Коронавирусдан холи ҳудуд бўлган Сурхондарёда аҳоли орасида 9 та янги ҳолат аниқланди.

“2020 йил 14 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4994 (+28) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Тестирование россиян на наличие антител к COVID-19 в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус: 13 июнь асосий хабарлари

Янги касалланганларнинг 7 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган), 9 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 2 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Ҳозирда 3874 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган.

Мамлакат бўйлаб 1101 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0