Қалбаки валюта сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг икки аъзоси қўлга тушди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улардан бири Хоразмда икки фуқарони 1,5 минг еврога чув туширган. Унинг машинасида яна 3,5 минг евро ва 500 доллар қалбаки хорижий валюта топилган.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Хоразм ва Тошкентда қалбаки валюта сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг икки аъзоси қўлга олинди.

Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Хива шаҳрида яшовчи фуқаро 11 июнь куни ариза билан мурожаат қилган. Аризасида нотаниш шахслардан 11 млн сўм эвазига 1 000 евро айирбошлаб олгани, лекин кейинчалик валюталар қалбаки экани маълум бўлганини баён қилган.

Мазкур мурожаат юзасидан тезкор чора-тадбир амалга оширилган. Натижада Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Б.М. бошқарувидаги "Нексия" русумли автомашина Гурлан туманида тўхтатилган. Унинг машинасидан салонида 3,5 минг евро ва 50 доллар ва 16,4 млн сўм миқдоридаги валюта борлиги аниқланган.

В Ташкентской области задержали фальшивомонетчиков - Sputnik Ўзбекистон
Қалбаки пул учун ҳақиқий қамоқ

Экспертиза хулосасига кўра, автомашина салонидан олинган хорижий валюталар қалбаки эканлиги маълум бўлган. Шунингдек, Б.М. Урганч шаҳрида яшовчи яна бир фуқарога 5 490 000 сўм эвазига қалбаки 500 еврони ўтказганлиги ойдинлашган.

Қалбаки хорижий валюталарни муомалага киритишга уринган жиноий гуруҳ аъзоларининг қилмишини тўлиқ фош этишга қарор қилинган. Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Тошкент шаҳрида яшовчи яна бир гумондор қўлга олинган. Унинг уйида ўтказилган тинтув вақтида қалбаки 200 доллар топилган. Жиноятни уни муомалага киритиш мақсадида сақлаб қўйгани аниқланган.

Жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0