Ота-онам мендан уялишарди: бир ароқхўрнинг иқрорлари

© Sputnik / Валерий МельниковМужчина пьет алкогольный напиток в кафе. Архивное фото
Мужчина пьет алкогольный напиток в кафе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бой ота-оналарнинг ўғли бутун маошни ичиб йўқотарди, топган пулларини алкоголли зиёфатларга сарфларди. Бу алкоголизмдан азият чеккан бир қирғизистонликнинг ҳаётий ҳикояси.

Объектив сабабларга кўра, мақоладаги қаҳрамоннинг шахсий маълумотларини келтира олмаймиз. Унинг ҳикоясини биринчи шахс номидан берамиз. Мен пиёнистаман. Ичишни кўп йиллар олдин бошлаганман. Йигитлардан бири мактаб дискотекасига бир шиша қўлбола ароқ олиб келди. Менга маст бўлиш ёқиб қолди! Ҳеч қандай уяkиш, ҳаётга халақит берадиган ўйлар йўқ. Фақат енгиллик, фақат ўйноқи кайфият ва жасорат. Менга шундай туюлдики, ҳатто қизлар ҳам менга бошқача эътибор бера бошлади. Унгача ҳамма мени семиз деб аташарди, ичиб олганимдан кейин эса ҳамма менга бошқача муносабатда бўла бошлади. Бундан ташқари, мен жасурроқ ҳис қилдим ўзимни, ҳатто ўзим учун қўрқмасдан уришишим ҳам мумкин эди ...

Сотрудник милиции в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда пиёниста эркаклар рўйхати тузилди

Менга маст бўлиш ёқиб қолди. Ўшандан бери мен тез-тез маст бўлардим, қаердандир пул топиб, спиртли ичимлик сотиб олардим. Эртаси куни эрталаб ҳеч қаерим оғримас эди ва мен яна маст бўлиб олардим. Ота-онам менга таъсир кўрсата олишмади, онам мени ҳаддан зиёд яхши кўрарди. Отам, аксинча, мендан нафратланарди - у милицияда ишларди ва мени унинг изидан боришимни истаган. Фақат мен бошқача эдим, ҳаётимни идора билан боғлашни хоҳламаганман. Дадам нега унинг иродасига қарши чиқаётганимни тушунмасди ва шу туфайли борган сари менда тобора ғазабланиб борарди.

Мен 17 ёшимдан фаол ича бошладим. Мен буни айтиб беряпману, лекин вазиятнинг даҳшатлилигини энди англаяпман. Бироқ унда мен буни ёмонлиги ҳақида ўйламаганман. Айниқса, ўша ёшда. Менинг оиламда алкоголиклар бўлмаган ва мен касал бўлиб қолганимни тасаввур ҳам қила олмаганман. Бу касаллик. Характер  заифлиги эмас, ҳаётда мақсад йўқлиги эмас. Менга ичишни жуда яхши кўрардим. Ҳатто бир марта мен ҳеч қачон спиртли ичимликларни ичишни тўхтатмасликка ваъда бердим.

Нимага эришдим? Мен иккита университетдан ҳайдалдим, елкамда ароқхўр тажрибасидан бўлак ҳеч нарса йўқ эди. Мен ўзим ичиб олардимми ёки биронтаси биланми – фарқи йўқ эди. Мен текинҳўр эдим - бирон ишга жойлашиб, бир неча ой ҳаммаси яхши кечардида, кейин яна ичкиликка берилиб кетардим.

28 ёшимда уйдан чиқиб, уйсиз бўлиб қолдим. Ота-онам таниқли одамлар эди, мен уларнинг ҳаётини ўз иштироким билан бузишни хоҳламадим, чунки деярли ҳар доим маст бўлганман. Тунимни паркда супада, подъездларда, танишларимникида ўтказардим. Бу ўғлининг алкоголик эканлигидан азият чекаётган отани кўришдан яхшироқ эди.

Новый детский сад открыли в Сергелийском районе Ташкента. - Sputnik Ўзбекистон
“Ичкилик қурсин”: Тошкентда болалар ўз уйидан қочиб кетишди

Ота-онам менга ёрдам беришга ҳаракат қилишди, мени наркологларга олиб боришди, аммо бундан наф бўлмади. Бир-икки сафар бари пулимни фақат ароққа сарфлаётганимни англадим ва шунинг учун камроқ ичишга ҳаракат қилдим, аммо ҳаммаси қайтадан такрорланаверарди.

Қариндошларим мени алдаб даволагани жўнатиб юборишди. Улар менга компанияни бошқаришимни ва катта хўжайин бўлишимни ваъда беришди, аммо ҳаммаси осонроқ кечиши учун мен аноним алкоголиклар гуруҳида даволанишим керак эди. Келажакдаги бойлик учун мен даволанишга қарор қилдим. Ўйлардимки, яқинда ҳаммаси тугайди ва мен кўпроқ пул ишлашни бошлайман, ичишни ташлашни ўйламаганман ҳам - мен муаммолар гирдобига кўмилганимни англамасдим ҳам.

Даволаш пайтида мен алкоголик эканлигимни англадим, аммо фақат миямда, бу ҳақиқатни қалбимда қабул қилишдан бош тортдим. Натижада аноним алкоголиклар гуруҳидан ҳайдалдим ва мен яна ича бошладим. Икки ҳафта кўчада яшадим ва менга яна уйсизга қарагандай қарай бошлашди.

Бир пайтга келиб мен ичкиликсиз яшай олмайман, қарорлар қабул қила олмайман деган хулосага келдим. Ёшим деярли 25да, мен ҳатто бир кун ҳам ишламаганман. Шундан сўнг яна аноним алкоголиклар гуруҳига қайтдим. Улар даволанишим учун мендан бир сўм ҳам олишмади. Бу осон бўлмади, лекин мен ўз-ўзимни англадим ва ўз ҳаётимни ўзгартирдим.

Питейные заведения Москвы - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда ароқ ичирилган 6 ёшли бола вафот этди

32 ёшимда бўлажак рафиқамни учратдим, учрашувдан сўнг ўзим ҳақимда бари ҳақиқатни айтиб бердим. Ўша пайтга келиб мен бир неча йил ичмаётган эдим ва кўринишим жуда яхши эди. Алкоголикнинг қиёфаси кўп йиллик ичкиликбозликларининг изларидан "тозаланишига" тахминан бир йил вақт кетар экан. Ҳар қалай менинг вазиятимда шундай бўлди.

Баъзилар менинг ароқҳўр бўлганимни эшитиб: "Сен ичмайсанку, қандай алкоголик бўласан?!",- дейишарди Алкоголиклар нафақат ичувчилар, мен ҳудди шунақа одамман, бу узоқ ва кучли даволанишни талаб қиладиган касаллик. Бу касаллик эканлигини айта туриб, ўзимни ва бошқа бунга қарам бўлиб қолганларни оқламайман, шунчаки ҳақиқатни айтаман.

Сўнгги 13 йил ичида умуман ичмадим. Ҳатто пиво, бозо ва қимиз ҳам ўтган ҳаётимда қолиб кетди. Йиғилишлар ёки зиёфатларда мен доим бокалим ичидагини эҳтиёткорлик билан татиб кўраман. Ҳаётимда мен учун жуда қадрли лаҳзалар ва одамлар кўп, шунинг учун мен бир қисми эсимда қолмаган ўтмишга қайтишни хоҳламайман.

Ҳозирда мен ичкиликка муккасидан кетган одамларга ёрдам беряпман, телефон рақамим интернетда бор, менга алкоголиклар ва уларнинг яқинлари қўнғироқ қилиб ўз тарихларини сўзлаб беради. Одамнинг хоҳиши ва интилишига қараб уни тўғри йўлга солишга ҳаракат қиламан.

Манба

Янгиликлар лентаси
0