Ўзбекистонда коронавирус: 15 июнь асосий хабарлари

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишСтанция скорой помощи
Станция скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугуннинг ўзида 76 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 4 019 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда аҳоли орасида коронавирус аниқланиши давом этмоқда

Бир сутка давомида 74 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5154 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари - карантин марказидаги фуқаролар орасида, 28 нафари - Тошкентда (шундан 12 нафари аҳоли орасидан ва 16 нафари бемор билан мулоқотдагилар), 7 нафари - Бухоро вилоятида (барчаси мулоқот орқали юқтирган), 10 нафари - Хорозм вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасидан, қолган 9 нафари бемор билан мулоқотдаги фуқаролар орасида) қайд этилган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 76 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони  4019 нафар.

Айни пайтда 1137 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ҳудудлар рўйхати янгиланди

“Қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудлар рўйхати яна янгиланди. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги туман ва шаҳарларнинг эпидемиологик тоифаларининг рўйхатини янгилади. Бунда 13 июнь ҳолатига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, коронавирус инфекциясидан соғайган беморларнинг соғайиш кўрсаткичи ҳамда ўша ҳудуддаги бугунги эпидемик вазиятни эътиборга олинган.

Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус Марказий Осиёда: Ўзбекистон аниқланган ҳолат бўйича иккинчи ўринга чиқди

Ҳудудларнинг тўлиқ рўйхати.

Тест синовлари

Бу йилги тест синовларини 1 августдан бошлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бугун ўтказилган брифингда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев маълум қилди.

“Дастлаб 5 августдан бошламоқчи эдик, лекин кейинчалик бор имкониятларимизни ишга солиб, тестларни 1 августдан бошлашга қарор қилдик”, - деди бош вазир ўринбосари.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатига етиб борди. Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 7,6 миллиондан ошди, 428 минг киши вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0