Қозоғистон бош вазири ўтирган вертолёт шошилинч қўнди

© Sputnik / Виталий ТимкивКабина пилота вертолета
Кабина пилота вертолета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин ўтирган вертолёт Тараз шаҳрида шошилинч қўнди, бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Бортида Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин бўлган вертолёт Тараз шаҳрида шошилинч қўнишни амалга оширди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон маҳаллий ОАВларга асосан.

Врач Клинического медицинского центра подписывает пробирки с образцами биоматериалов - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири коронавирус юқтириб олди

12 июн куни Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин вертолётда Жамбил вилоятини кўздан кечирди. Парвоз пайтида учувчининг қурилмалар доскаси “гидравлик тизими” ишдан чиққанлиги ҳақида сигнал берди. Шундан сўнг, захира гидравлик тизим ишга тушди.

Парвоз қоидаларига кўра, учувчи яқин шаҳарга қўнишга мажбур бўлди.

Ўтган ҳафтада мамлакат бош вазири Мамин бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Жамбил вилоятига иш ташрифи билан келганди.

Янгиликлар лентаси
0