Тест синовларини 1 августдан бошлаш режалаштирилмоқда

© FacebookВступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте
Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг маълум қилишича, бу йил кириш имтиҳонларини 1 августдан бошлаш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Бу йилги тест синовларини 1 августдан бошлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев маълум қилди.

“Дастлаб 5 августдан бошламоқчи эдик, лекин кейинчалик бор имкониятларимизни ишга солиб, тестларни 1 августдан бошлашга қарор қилдик”, - деди Мусаев.

Студенты - Sputnik Ўзбекистон
Спорт фаолияти бакалавриат таълим йўналишида ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланди

Аввалроқ халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 15 июндан “Online-maktab” каналида абитуриентларга ёрдам сифатида “Онлайн-репетитор” лойиҳаси ишга туширилганини маълум қилган эди. Ушбу лойиҳа умрида биринчи бор ОТМга кириш учун имтиҳонга тайёрланаётган битирувчиларга ва репетиторга бориш имкони йўқларга катта ёрдам бериши кутилмоқда.

Ўзбекистонда бу йил абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади. Улар ҳужжатларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали топширишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0