Қибрайда уйида ўқ-дори ясаган 67 ёшли фуқаро аниқланди

Oбуна бўлиш
Фуқаронинг хонадонидан, жумладан, 19 дона патрон ва 9 дона гильза мусодара қилинган. Экспертиза патронлар отиш учун яроқли эканини кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Тошкент вилоятида уйида ўқ-дори ясаган ва сақлаб келган шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

07 июнь куни тезкор қидирув тадбири ўтказилган. Унда Қибрай тумани Тановар кўчасида яшовчи 67 ёшли Қ.Т. хонадонида яширин равишда 19  дона 12х76 калибрли ичи тўлдирилган бутун патрон, 9 дона 12х76 калибрли гильза, икки хил турдаги тахминан оғирлиги 100 гр ёнувчи кукунлар (порох) ва ҳар хил турдаги тахминан вазни 1,5 килограммни ташкил қилувчи дробь сақлаб келаётгани аниқланган. Шунингдек, ўқ-дори ясаш учун мўлжалланган 8 турдаги деталь ва моддалар мусодара қилинган.

© Следственный департамент при МВД Республики УзбекистанБоеприпасы изъятые в ходе оперативных мероприятий
Қибрайда уйида ўқ-дори ясаган 67 ёшли фуқаро аниқланди - Sputnik Ўзбекистон
Боеприпасы изъятые в ходе оперативных мероприятий

Суд баллистик экспертиза хулосаси кўра, фуқаро Қ.Т.нинг уйидан олинган патронлар отиш учун яроқли, гильзалар эса отиш учун яроқсиз.

© Следственный департамент при МВД Республики УзбекистанБоеприпасы изъятые в ходе оперативных мероприятий
Қибрайда уйида ўқ-дори ясаган 67 ёшли фуқаро аниқланди - Sputnik Ўзбекистон
Боеприпасы изъятые в ходе оперативных мероприятий

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш ва сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0