Америкаликлар жаҳон терроризмида “рус изи”ни пайқашди

© AP Photos / Allauddin KhanБоевики движения "Талибан"
Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Конгрессидаги республикачилар Россияни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб, санкцияларни кучайтиришни таклиф қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik, Галия Ибрагимова. АҚШ Конгрессидаги республикачилар Россияни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблашди. Қонун чиқарувчилар гўёки “Толибон"*, "Ислом давлати"* ва "Ҳизбуллоҳ"* ташкилотларига ҳомийлик учун санкцияларни кучайтиришни таклиф қилишмоқда. Агар Дональд Трамп бу айбловларнини қўллаб-қувватласа, Москва ва Вашингтонда терроризмга қарши биргаликда курашиши хавф остида қолади. Нега америкаликлар икки мамлакат ўртасидаги энг самарали ҳамкорлик соҳасини хавф остига қўйишмоқда, буни РИА Новости ўрганди.

АҚШ душманлари амбицияларини бостириб туриш

“Россия терроризмга ҳомийлик қилмоқда, аммо унга қарши курашда ҳамкор кўринишини олмоқда. Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари қўмондони Москвани толибларга тўғридан-тўғри қурол етказиб беришда айблаган. Сурия уруши пайтида Россия Исломий инқилобий қўриқчилар корпуси ва "Ҳизбуллоҳ"* билан бевосита алоқада бўлган. Сурияда Россия контингенти асосан Америка қўллаб-қувватлаган исёнчиларга қарши жанг олиб борган. 2015 йил октябрь ойида Россия исёнчиларга қарши ҳаво ҳужумларини ўтказиб “ИД”* жангариларига ёрдам берди”, - дейилади “Американи кучайтириш ва глобал таҳдидларга қарши туриш”ҳисоботида.

Члены террористического движения Талибан в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
Пентагоннинг "Толибон" билан "биродарлиги" қандай якун топади

Ҳужжат Вакиллар палатасининг энг йирик республикачилар фракциялари томонидан тайёрланган. Энди президентнинг ҳампартиячилари бу ерда озчиликни ташкил этади, аммо айнан улар Оқ уй сиёсатининг илгари сурувчилари ҳисобланадилар. Айнан шу сабабли бу ҳисоботга қизиқиш катта.

АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдидлар орасида Хитой биринчи ўринда. Россия иккинчи ўринда.

"(Республикачилар Конгрессда қабул қилишни таклиф қилишаётган - таҳр.) қонун Россияга терроризмнинг ҳомийси сифатида қатор иқтисодий чекловларни жорий этиш мажбуриятини юклайди. Санкциялар икки томонлама фойдаланишга эга товарларга таъсир қилиши ва террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаётган шахсларнинг дипломатик дахлсизлигини олиб ташлашлигини назарда тутиши муҳимдир. Террорчилар қурбонларининг оилаларига АҚШ судларига даъво аризаларини бериш ҳуқуқига эга бўлишлари керак. Иқтисодий ёрдам тақдим этиш ва қурол сотиш тақиқланиши керак", - дея тушунтиради республикачилар.

Бундан ташқари, маъруза муаллифлари Америка сайловларига аралашгани ва америкаликларга нотўғри маълумот бергани учун эски танбеҳларини такрорлашди. Албатта, Москва шунингдек, Украина ва Грузиядаги сиёсий беқарорликда ҳам айбдор.

Конгресс аъзоларининг асосий хулосаси: Россия АҚШнинг Сурия, Ливия, Венесуэла ва Черногориядаги манфаатларига таҳдид солмоқда. Шунинг учун санкциялар зарур.

Пекинга келсак, республикачи стратеглар ўсиб бораётган Хитой кучини узоқ муддатли таҳдид деб кўриб чиқишмоқда. Москва эса ҳозирнинг ўзида ҳалал беряпти.

"Россия ва Хитой халқаро тизимни қайта қуриш ва одамларнинг демократияга бўлган ишончини йўқ қилишга қаратилган", - дея хулоса қилади ҳужжат муаллифлари.

Бирлаштирувчи терроризмга қарши кураш

Энди терроризмга қарши курашишнинг кўп йиллик Россия-Америка ҳамкорлиги шубҳа остида қолиши мумкин. Давлатлараро муносабатларнинг мураккаблигига қарамай, Москва ва Вашингтон ҳар доим бу соҳада умумий ёндашувга амал қилишган.

Яқинда Россия президенти, ўтган йилнинг охирида АҚШ разведка идоралари ФСБ ходимларига Санкт-Петербургга етиб келган ИД* жангарилари ҳақида хабар беришганини айтиб берди.

Башня Азади, построенная на одноименной площади в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон
Эрон ТИВ АҚШнинг Ироқдаги зарбасини терроризм деб атади

"Америкаликлар бу вазиятни назоратига олишди. Кейин Москва билан боғланишди. Террорчиларлар қўлга олинди. Мен Дональдга ушбу маълумотларни бизга бергани учун миннатдорчилик сўзлари билан қўнғироқ қилдим", - деб тушунтирди Путин.

Россиянинг ўзи ҳам бир неча бор ёрдам берган. 2001 йил 11 сентябрь ҳужумларидан кейин Москва дарҳол Вашингтонни қўллаб-қувватлашини билдирди. НАТОнинг Афғонистондаги аксилтеррор кампанияси даврида барча ноҳарбий юкларнинг ярми Кобулга Уляновск орқали етказилган. Америкаликлар ушбу йўлакдан 2015 йилгача фаол фойдаланишган.

Яқин Шарқда АҚШ ва Россия “Ал-Қоида”*га, сўнгра “Ислом давлат”*га қарши курашни мувофиқлаштирганлар.

2013 йилда Россия махсус хизматлари Федерал тергов бюросидаги ҳамкасбларига Америкада яшайдиган, келиб чиқиши МДҲдан бўлган ака-ука Царнаевларга эътибор қаратишини маслаҳат берган. Аммо улар маслаҳатга қулоқ солмадилар. Царнаевлар Бостондаги марафонда амалга оширган террористик ҳужумда уч киши ҳалок бўлди, уч юзга яқин киши жароҳат олди.

Сочи Олимпиадаси арафасида Москва ва Вашингтон шубҳали одамлар ва воқеалар ҳақида бир-бирлари билан интенсив равишда маълумот алмашдилар.

Капитолий (United States Capitol) на Капитолийском холме в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
"Соғлом идрок ўлди": АҚШ сенати Россияда "терроризм спонсори"ни кўрди

Ҳамкорлик коронавирус пандемияси даврида ҳам тўхтамади. Май ойида Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олег Сыромолотов қуйидагини гапирди: "Биз ҳуқуқ-тартибот идоралари ва махсус хизматлари алоқаси орқали тайёрланаётган террорчилик хуружлари тўғрисида маълумот алмашишда давом этмоқдамиз".

Тарихни яхши ўрганишмаган

“Конгресс аъзоларининг маърузаси маслаҳат берувчи тартибда, аммо Москвани санкциялар билан жазолаш ташаббуси чалғитувчи, - дейди РСМД дастури директори Иван Тимофеев РИА Новости билан суҳбатда. – Ирқчилик асосида норозиликлар, сайловолди кампания каби ичкм сиёсий муаммолар Америка жамиятини вайрон қилди. Республикачилар бирлаштирувчи кун тартибини излашмоқда. Аммо Россия, Хитой, Эрон таҳдидига ҳар доим ҳам иккипартиявий  консенсус топилади".

Россияни терроризм ҳомийлари сафига қўшишни ўтган йил охиридан таклиф қилинган – “Америка хавфсизлигини Кремл тажовузидан ҳимоя қилиш тўғрисида" ги қонун лойиҳаси” доирасида, дея эслатади Тимофеев. Белгиланган санкциялар пакети DASKA деб номланди, аммо охир-оқибат қабул қилинмади.

Председатель совета директоров Национальной ассоциации объединений офицеров запаса Вооруженных сил Владимир Богатырев - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ давлатлари терроризмга қарши курашда ҳаракатларини мувофиқлаштириши керак – эксперт

"Декабр ойида Оқ уй ва Давлат департаменти DASKA-ни қаттиқ танқид остига олдилар. АҚШ ижро ҳукумати тушунишади: бу санкциялар Россияни бурчакка қисишга урунишдир. Аммо бундай Россия америкаликлар учун янада катта хавф туғдиради, шунинг учун лойиҳадан воз кечилди. Энди эса республикачилар шунчаки DASKA-нинг кўплаб тартибларини такрорлашди, аммо унинг асосий жиҳатлари ҳали ҳам ошиқча", - деб тушунтиради Тимофеев.

Экспертнинг фикрича, терроризмга ҳомийликда айбловлар, конгрессменларнинг тарихни билмасликларини кўрсатади. “Агар бироз чуқурроқ ковласак, “Толибон”* ёки “Ҳизбуллоҳ”*нинг яратилиши ортида руслар эмас, балки америкаликлар турганлари аён бўлади. Республикачилар тарихни ўрганишлари керак”, - дейди у.

Тимофеевнинг фикрича, Москва ва Вашингтоннинг терроризмга қарши курашдаги ҳамкорлиги давом этаверади. Аммо сайловлар яқинлашгани сари, популистик ташаббуслар ва америкаликларга норози чиққанларни жазолашга чақириқлар шунча кўпаяди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.

Янгиликлар лентаси
0