Прокурор Батукаев иши бўйича Атамбаевга 15 йил қамоқ сўради

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПрезидент Кыргызской Республики Алмазбек Атамбаев
Президент Кыргызской Республики Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистоннинг собиқ президенти судда иштирок этмаган, чунки уни судья суд мажлисидан чиқариб юборган эди.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Давлат айбловчиси жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича Қирғистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни сўради.

Sputnik Қирғизистон нашрининг ёзишича, ушбу маълумотни Бишкек шаҳар Биринчи май туман суди тасдиқлаган. Суд мажлиси бугун бўлиб ўтган.

Шунингдек, прокурор Атамбаевнинг мол-мулкини мусодара қилиш, уни давлат мукофотлари ва унвонларидан маҳрум қилишни сўраган.  

Иш вақти якунлангани боис суд муҳокамаси 18 июнга қолдирилган.

Бывший президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев  - Sputnik Ўзбекистон
Алмазбек Атамбаевнинг суд мажлисида мазаси қочди

Аввалроқ судья Алмазбек Атамбаевни суд мажлиси тартибини бузганлиги учун залдан чиқариб юборган эди. Бунга қадар сиёсатчи мажлисда иштирок этишдан бош тортиб, бир неча марта туриб кетиб қолганди.

Батукаев иши

Азиз Батукаев 2006 йилнинг август ойида Аламудин туман суди ҳукми билан 16 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, унинг молу мулки мусодара қилинган. Батукаев 2006 йилда Бишкек шаҳри яқинида колонияда оммавий тартибсизлик уюштирганликда ва ҳужум пайтида Қирғизистон парламенти депутати Тиничбек Акматбаев, жазони ижро этиш бошқармаси раҳбари Икматулла Полотов ва парламентнинг икки нафар ходимини ўлдиришда айбланган. Азиз Батукаев 2013 йил 9 апрелда “оғир касаллик” туфайли шартли равишда озод қилинган. У бундан фойдаланиб, Қирғизистон ҳудудини тарк этган.

Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, Батукаев ҳозирда Чеченистонда ноқонуний қурол сақлагани учун жазо муддатини ўтамоқда.

“Жиноий авторитет”га нисбатан жиноий ишни қайта қўзғатилганини 17 апрель куни Қирғизистон бош прокурори Откурбек Жамшитов маълум қилди.

Алмазбек Атамбаевга мазкур жиноят иши юзасидан сўроққа келиш тўғрисида уч марта чақирув қоғози юборилган эди. Қирғизистон ИИВ таъкидига кўра, айнан Атамбаев Азиз Батукаевни озод қилиш тўғрисида фармон берган. Собиқ президентнинг сўроқ келишдан бош тортиши, уни куч билан қўлга олиш махсус амалиёт билан якунланди. Унда бир ҳарбий хизматчи қурбон бўлди. Мазкур ҳодисалар юзасидан ҳам жиноий иш очилган ва Атамбаев айбланувчи сифатида жалб қилинган.

Янгиликлар лентаси
0