Иқтисод

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга кредит ажратилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратилади.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

В Андижанской области злоумышленник украл более 60 млн сумов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Сардобаликларнинг кредит тўлови муддати узайтирилди

Қарорга мувофиқ, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратилади.

Кредит тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст қилиб берилади.

Кредитлар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга, айниқса маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш (молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.

Кредит маблағларининг камида 20 фоизи аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилади.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 67 та фаолият (ишлар ва хизматлар) турлари бўйича “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратилади.

Янгиликлар лентаси
0