Ўзбекистонда давлат хизматлари фаолиятини комиссия баҳолаб боради

© Пресс-служба Министерства юстиции УзбекистанаВ Мирзачульском районе Узбекистана открылся центр госуслуг
В Мирзачульском районе Узбекистана открылся центр госуслуг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда масъул ходимларнинг фаолияти баҳолаб борилади. Бунинг учун 3 кишидан кам бўлмаган комиссия ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ваколатли органлар томонидан масъул ходимларнинг фаолияти йилига камида бир маротаба самарадорлик ва натижакорликнинг асосий кўрсаткичлари асосида баҳолаб борилади. Тегишли буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қуйидагилар масъул ходимнинг давлат хизматлари кўрсатиш фаолияти самарадорлиги ва  натижадорлигини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади:

  • белгиланган муддатдан олдин кўрсатилган давлат хизматлари сони;
  • ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича ташаббускорлик;
  • белгиланган муддатдан кечиктирилиб кўрсатилган давлат хизматлари сони;
  • масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати юзасидан ваколатли органга фойдаланувчилардан келиб тушган шикоятлар сони;
  • масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати юзасидан ваколатли органга киритилган тақдимнома ҳамда масъул ходимга нисбатан қўлланилган маъмурий жавобгарлик чоралари сони.

Баҳолаш ваколатли орган раҳбарининг буйруғи билан 3 кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда ташкил этиладиган комиссия томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасига қадар амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0