Антиторпеда 22350 - Россия фрегатларининг ноёб ҳимоя тизими

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишРепетиция парада ко Дню ВМФ в городах России
Репетиция парада ко Дню ВМФ в городах России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ҳарбий кемаларнинг сув ости ҳимоя тизимининг дунёда муқобили йўқ: кема антиторпедоси сув остида соатига 50 км тезликда ҳаракатланиб, рақиб торпедоси яқинида бризант-фугас портловчи қисмини ишга тушириади.

Россияда кемасозлик саноати тикланмоқда. НАТО блокининг жонланиши бунга кўмаклашмоқда. Дунё океанида мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш учун 22350 лойиҳасининг узоқ денгиз ҳудудида фаолият юритувчи ракета кемалари қурилмоқда.

Улар кенг кўламли вазифаларни бажариш ва навигация доирасини чегараларисиз жанговар амалиётларни амалга ошириш учун мўлжалланган.

Передача первых арктических ЗРК «Тор-М2ДТ» на вооружение Северного флота - Sputnik Ўзбекистон
Самарадорлигини амалда исботлади. Ҳарбий эксперт Тор-М2 версиялари ҳақида

22350 лойиҳасининг биринчи "Флот адмирали Касатон" серияли фрегати Шимолий ва Болтиқ флотида синовларни муваффақиятли якунлади ва 2020 йил июл ойи бошида Россия ҳарбий-денгиз флоти таркибига киритилади. Ушбу лойиҳанинг бир қатор кўринмас ракета кемалари туркумининг пайдо бўлиши флотнинг имкониятларининг сифатли жадал қадамини англатади.

Фригат ўн олтита “Оникс” ёки “Калибр-НК” қанотли ракеталари билан қуролланган бўлиб, улар душман кемалари бўйича ва қирғоқ ҳудудларида тенг равишда ишлай олади. Кема бортида, шунингдек, “Редут” зенит-ракета мажмуаси, 130 ммлик А-192 артиллерия қурилмаси, “Пакет-НК” сув ости кемаларига қарши ҳужум тизими ва Ка-27 кемаларга қарши вертолёти мавжуд. Корпус сезилишни камайтириш технологиясидан фойдаланган ҳолда яратилган ва потенциал душманга радиолокацион тизим (РЛС) ёрдамида кемани аниқлаш имкони қийин бўлади.

"Адмирал Касатонов" узоқ денгиз ҳудудида ишловчи замонавий кучли фрегати сув усти ва сув ости кемаларини қидириш ва йўқ қилиш, кемаларнинг ҳаво мудофааси, ракета ва кемаларги қарши мудофаасини таъминлаш, денгиз десанти билан қўшма ҳаракатларда иштироқ этиш, фуқаролик кемалари ва ишлаб чиқариш иншоотларини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.

Кеманинг сув ҳажми 5 минг тонна, узунлиги 135 метр, кенглиги 16 метр. Умумий қуввати 65 минг от кучи бўлган двигатель 30 узелгача тезликни таъминлайди. Сафар масофаси - 4500 мил, автономлиги - 30 кун, экипаж - 170 киши.

Военные учения в Калининградской области - Sputnik Ўзбекистон
Россияда ҳарбий техникани душман кўзидан қор остига яширувчи материал яратилди

Ушбу лойиҳанинг етакчи фрегати "Совет Иттифоқи флоти адмирали Горшков" 2018 йилда Шимолий флот кемаларининг 43-ракета дивизиясининг таркибига кирди ва ўзини океан юришларида аъло даражада кўрсатишга муваффақ бўлди. У дунё бўйлаб (2019 йил 26 февралдан - 19 августгача), Суэц ва Панама каналлари орқали 35 минг денгиз милини босиб ўтди.

Июн ойининг охирида "Северная Верфь" кемасозлик заводида 22350 лойиҳасининг яна иккита фрегати ишлаб чиқарилиши бошланиши кутилмоқда. Бу туркумдаги иккинчи “Адмирал Головко” фрегати ишлаб чиқарилиши давом этмоқда (майда сувга туширилган). Лойиҳа “Совет Иттифоқи флоти адмирали Исаков”, “Адмирал Амелько” ва “Адмирал Чичагов” кемалари билан давом этмоқда.

Ноёб қуроллар

Давлат синовлари давомида “Адмирал Касатонов”нинг барча лойиҳавий хусусиятлари текширилди: кема механизмлари ишлаши, РЛС ва радиоэлектрон кураш тизимлари ишлаши, бортдаги қуролларнинг барча мажмуи ишлаши, ядровий мудофаа ускуналари, шунингдек сув ости кемалари ва авиация билан ўзаро ҳамжиҳатлик алгоритмлари ишлаши. Босқичларнинг бирида, 3 июн куни сўнгги фрегатга торпедо билан ҳужум уюштирилди ва “Адмирал Касатонов” экипажининг ҳимояси учун “Пакет-НК” мажмуаси антиторпедаси муваффақиятли ишлатилди.

Противолодочный самолет Ил-38Н - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ил-38 самолёти АҚШ ҳарбий кемаси олдидан учиб ўтди - видео

Ҳаво мудофаа тизимига ўхшаш кемаларнинг сув ости ҳимоя қилиш тизимининг дунёда аналоги йўқ. “Пакет-НК” мажмуасининг антиторпедоси сув остида соатига 50 км тезликда ҳаракатланади. Нишонни аниқ уришини инерциал тизим ва антиторпедони ўз-ўзини акустик актив-пассив нишонни кузатиш тизими томонидан таъминланади. 80 кг оғирликдаги бризант-фугас жанговар қисм контактсиз портиллатувчи билан жиҳозланган ва потенциал душманнинг торпедаларини ҳар қандай чуқурликда самарали уришга қодир.

“Пакет-НК” сув ости кемаларига қарши мажмуаси сув ости кемалари ва торпедаларни кеманинг (ёки сув ости кемасининг) яқин зонасида  йўқ қилиш учун мўлжалланган бўлиб, бошқарув тизими, нишонга олишнинг махсус гидроакустик тизими, кичик ўлчамли торпедаларнинг сув ости кемасига қарши ва антиторпеда вариантлари ва ишга тушириш қурилмалардан иборат.

"Пакет" мустақил равишда ёки сув ости кемаларига қарши мудофаасининг ва торпедага қарши кемалар занжири таркибида гидроакустик мажмуалар ва станциялар маълумотлари асосида автоматик тарзда нишонни аниқлашга қодир. Кемага ҳужумни амалга оширувчи торпедоларни мустақил аниқлаш, таснифлаш ва ҳаракат параметрларини аниқлаш мудофаанинг икки томонлама мустаҳкамлигини таъминлайди.

 Президент РФ В. Путин принял участие в праздновании Дня ВМФ РФ в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Санкт-Петербург марказидан 40та ҳарбий кема саф тортиб ўтди – видео

Модулли типдаги ишга тушириш мосламаси бажарилиши керак бўлган вазифаларга қараб, турли хил комбинацияларда - кичик ўлчамли термал торпедалар ва антиторпедаларни ишлатиш имконини беради. “Пакет-НК” мажмуасининг конструкциясида тажовузкор муҳитда узоқ муддатларда фойдаланиш ва уларнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган гидрологик шароитларда фойдаланиш хусусиятлари ҳисобга олинган.

Сув ости кемаларига қарши мудофааси кучайтириб, ноёб комплекс кеманинг жанговар барқарорлигини сезиларли даражада оширади. Ва бу мутлақо янги қурол тизими 22350 лойиҳасининг фрегати “Адмирал Касатонов”нинг "портретига" чизгиларнинг биридир.

Шарафли ишларнинг бошида

Андрей байроғи кўтарилишига саноқли кунлар қолди, кейин эса кучли ва ҳашаматли кемани ўнлаб йиллар шиддатли хизмат кутмоқда. "Адмирал Касатонов" нинг тақдири омадли қурилмоқда. Фрегат деярли тез қурилди ва “юраги” -  Россиянинг Рыбинскдаги НПО “Сатурн”да ишлаб чиқарилган М-55П дизел-газтурбинали двигатели (бу Россия ҳарбий-саноат комплекси ва Украина ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги алоқаларнинг бузилишидан кейин жуда муҳимдир). Кемани сувга тушириш маросими 2014 йил 12 декабрда - Владимир Афанасьевич Касатоновнинг ўғли ва ҳудди шундай адмирал Игорь Касатонов иштирокида бўлиб ўтди, бундай омад ҳамма кемага ҳам насиб қилмайди.

Россия Су 27 қирувчилари АҚШ В 52H бомбардимончисини тўхтатиб қолишди - Sputnik Ўзбекистон
Россия Су-27 қирувчилари АҚШ бомбардимончисини тўхтатиб қолишди

Таққослаш учун, 22350 лойиҳасининг узоқ денгиз ҳудудида иш юритувчи етакчи фрегатнинг қурилиши СССР парчаланганидан кейин «технологик танаффус» туфайли мураккаблашди. 2010 йилда сувга туширилган "Совет Иттифоқи флотининг адмирали Горшков" 21 асрда Россия кемасозлик заводларида ишлаб чиқарилган биринчи йирик (аслида биринчи даражали) сув усти жанговар кемаси  бўлди.

Дастлаб, Россия Мудофаа вазирлиги 20 та (ҳар бир флот учун бештадан) кемани қуришни режалаштирган эди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, 22350 лойиҳаси фрегати таннархи таҳминан 400 миллион долларга тенг. Сўнги қуроллар ишлаб чиқилганлигини ҳисобга олган ҳолда, нархи 500 миллион долларгача кўтарилиши мумкин. Анча қиммат, лекин хавфсизлик ва суверенитет баҳоси шундайдир.

Янгиликлар лентаси
0