Ўзбекистонда коронавирус: 17 июнь асосий хабарлари

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишТестирование россиян на наличие антител к COVID-19 в Москве
Тестирование россиян на наличие антител к COVID-19 в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугуннинг ўзида 35 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 4 131 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Зарубежные страны: Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Кореяда ноқонуний юрган фуқаролар туфайли Ўзбекистон квотаси қисқартирилиши мумкин

Бир сутка давомида 145 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5638 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 73 нафари - карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари — Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 35 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони  4131 нафар.

Айни пайтда 1507 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

“Малика” сотувчида вирус

Куни кеча Тошкентда аҳоли орасида 14та янги ҳолат тасдиқланди, шунингдек, Бухоро вилоятида 3, Самарқанд вилоятида 2, Наманган вилоятида 1 ҳолат қайд этилган.

Жумладан, Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи оиланинг 3 нафар аъзосида (дам олиш ҳудудига ҳордиқ чиқариш учун оилавий боришган, бир кун ўтиб, тана ҳарорати кўтарилгач, таҳлил топширишди), шу туманда яшовчи яна 3 нафар фуқарода: Учтепа туманидаги тикувчилик цехи ишчисида, ишга жойлашиш учун намуна тоширган шахсда ҳамда тана ҳарорати кўтарилгани сабабли поликлиникага мурожаат қилган фуқарода касаллик қайд этилган.

Здание НИИ вирусологии в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Миллиардер Фаттоҳ Шодиев фонди Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам кўрсатди

Бундан ташқари, “Малика” савдо мажмуаси сотувчисида, Юнусобод туманида яшовчи ҳомиладор аёлда, Сергели туманида яшовчи вақтинча ишсиз фуқаро  ва унинг 4 нафар оила аъзосида, республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволаниш учун намуна топширган фуқарода инфекция аниқланган.

Шунингдек, Самарқанд туманида яшовчи нафақадаги беморда, Самарқанд шаҳридаги 24-мактаб фарроши, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи ҳайдовчида ҳам касаллик тасдиқланган.

Бир йилга қолдирилди

Президент мактабларига ўқувчилар қабули бир йилга кечиктирилди. Бунга юзага келган коронавирус пандемияси ҳамда Агентлик ҳамкори – Cambridge Assessment ташкилоти вакилларининг мамлакатга карантин даврида ташрифини белгиланган саналарда ташкил этиш имкони йўқлиги сабаб бўлган.

Шодиев фонди

Миллиардер Фаттоҳ Шодиев фонди Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институтига тиббиёт жиҳозлари ва шифокорлар учун шахсий ҳимоя воситаларини тақдим этди.

Инсонпарварлик юки глобал пандемия шароитида Ўзбекистон аҳолисини қўллаб-қувватлашга оид фонд лойиҳаси доирасида етказиб берилган.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг 188 та давлатига етиб борди. Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 8,1 миллиондан ошди, 443 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШ (2,1 млн), Бразилия (923 минг), Россия (553 минг).

Янгиликлар лентаси
0