Жамият

Президент мактабларига ўқувчилар қабули бир йилга қолдирилди

© Пресс-службаНаше счастье: Шавкат Мирзиёев пообщался с детьми Президентской школы в Хиве
Наше счастье: Шавкат Мирзиёев пообщался с детьми Президентской школы в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
Юзага келган коронавирус пандемияси сабаб ўқувчиларнинг президент мактабларига қабули 2021 йилга қолдирилади.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Президент мактабларига ўқувчилар қабули бир йилга кечиктирилди. Бу ҳақда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Бунга юзага келган коронавирус пандемияси ҳамда Агентлик ҳамкори – Cambridge Assessment ташкилоти вакилларининг мамлакатга карантин даврида ташрифини белгиланган саналарда ташкил этиш имкони йўқлиги сабаб бўлган.

Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида очиладиган Президент мактабларига (бешинчи синфдан ўнинчи синфгача) ҳамда жорий йилда очилиши режалаштирилган Сурхондарё вилоятидаги Рўзи Чориев ва Бухоро вилоятидаги Мухтор Ашрафий номидаги ижод мактабларига (еттинчи синфдан) ўқувчилар қабули келгуси йилда ўтказилади.

Наше счастье: Шавкат Мирзиёев пообщался с детьми Президентской школы в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёев Хивада Президент мактаби ўқувчилари билан учрашди

Тошкент, Нукус, Наманган ва Хива шаҳарларида фаолият юритаётган Президент мактабларига 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларни бешинчи синфларга қабул қилиш имтиҳонлари 2021 йилга қолдирилиб, 2021/2022 ўқув йилида ўқувчилар бешинчи ва олтинчи синфларга қабул қилинади.

Ҳукумат қарорига биноан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ижод мактабларига қабул еттинчи синфдан амалга оширилади. Бугунги кунга келиб, мавжуд ижод мактабларидаги синфлар контингенти тўлиқлигини инобатга олган ҳолда, 2020/2021 ўқув йилида янги синфлар очилиши назарда тутилмаган.

Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар, яъни Муҳаммад ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ҳамда Абу Али ибн Сино номларидаги ихтисослаштирилган мактабларга 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларни қабул қилиш масаласига оид маълумот тегишли ўрганишлардан сўнг маълум қилинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала