Жамият

Ўзбекистонда ЕИ кўмагида ўқитувчилар уюшмаси ташкил этилди

© Пресс-служба МНОВ Ташкента наградили учителей, участвовавших в проекте "Online-maktab"
В Ташкента наградили учителей, участвовавших в проекте Online-maktab - Sputnik Ўзбекистон
“Ўқитувчилар уюшмаси” Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади. Унинг фаолияти давлат таълими тизимида ишлайдиган ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган.

ТОШКЕНТ, 17 июн - Sputnik. Жамоат шаклидаги “Ўқитувчилар уюшмаси” нодавлат нотижорат ташкилоти  Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Ташкилотнинг асосий мақсади давлат таълими тизимида ишлайдиган ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги обрўсини ошириш,- дейилган хабарда.

“Ўзбекистонда ўқитувчилар мустақил уюшмаларининг имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида Инновациялар, технологиялар ва стратегия Маркази жамоат бирлашмасини шакллантиришда амалий ёрдам кўрсатди.

“Ўқитувчилар уюшмаси” Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.

Уюшма, фаолияти ўқитувчиларнинг жамиятдаги обрўсини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва касбий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган жамоаларни яратилишини қўллаб-қувватлайди. 

Таъкидланишича, “Ўқитувчилар уюшмаси” жамоат бирлашмаси мамлакат бўйлаб фаолият юритади.

Маъмурияти ҳабар беришича, унинг минтақавий филиалларининг очилиши ва ишида иштирок этишни истаган ҳар бир ўқитувчи ушбу ташкилотга кириши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала