Ўзбекистонда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар сони камайди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишАкция против торговли людьми. Архивное фото
Акция против торговли людьми. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Миллий комиссиянинг йиғилишини ўтказди. Тадбир видеоконференциялар тарзида бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар сони 22 фоизга камайди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатида Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Миллий комиссия раиси Танзила Норбоева томонидан ўтказилган йиғилиши натижалари бўйича хабар қилинди.

Младенец - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда одам савдоси қурбони бўлаётганларнинг аксарияти чақалоқлардир

Матбуот хизматининг хабар беришича, мажбурий меҳнатга йўл қўйган ва иш ҳақини ўз вақтида тўламаган 259 мансабдор шахсга, шунингдек иш шароитларини яратмаган 56 мансабдор шахсга маъмурий жарима солинди.

Ўтган йил Республика реабилитация маркази одам савдоси қурбонларининг 220 нафарига тиббий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатди, уларнинг 113 нафари иш билан таъминланди. Тўрт мингга яқин фуқаро чет элда иш билан таъминланди, 530 минг АҚШ доллари атрофида ўз вақтида иш ҳақини ололмаган меҳнат мигрантлари фойдасига ундирилди. Шунингдек, бугунги кунда айрим маҳаллий ҳокимликлар, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари томонидан ишчиларни функционал вазифалари билан боғлиқ бўлмаган меҳнат турларига мажбуран жалб қилиш ҳолатлари мавжуд. Тадбир давомида қуйи чизиқда иш самарадорлиги паст даражада олиб борилаётганлиги ва битта ноўрин ҳаракат туфайли одамлар азият чекаётгани ва оқибатда давлат обрўсига путур етаётгани белгилаб қўйилди, дейилади ҳабарда.

Шунингдек, янги туғилган чақалоқларни сотиш билан боғлиқ жиноятларнинг юқори даражаси хавотирга сабаб бўлмоқда. Бу каби жиноятлар 2018 йилда 38 фоиз кўрсаткичидан фарқли ўлароқ, 2019 йилда 43 фоизгача ошгани таъкидланди.

Шу билан бирга, йиғилишда одам савдоси билан боғлиқ мурожаатларни ҳуқуқий ҳал этишнинг самарасиз ташкил этилган механизми, жиноятларнинг бундай турларини аниқлаш ва судларда кўриб чиқиш, жазонинг муқаррарлиги принципи ҳақида сўз юритилди. Ўтган йили 710 та мурожаатнинг фақат 94 таси бўйича жиноий ишлар қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0